Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Совғам бор» - Қўлбола қуролга эга шахс Аргентина президенти қароргоҳига киришга уринди
Аргентиналик полициячилар мамлакат президенти Маурисио Макрининг қароргоҳи ҳудудига кириб олмоқчи бўлган эркакни қўлга олишди. Тинтув чоғида унинг ёнидан қўлбола ўқ отар қурол топилган. Бу ҳақда Todo Noticias хабар бермоқда.
Аниқлик киритилишича, у Буэнос-Айрес четида жойлашган қароргоҳ биносининг чиқиш қисмларидан бири яқинига автомобилда келган. У президент билан учрашмоқчи экани ва унга «баъзи совғалар» қолдирмоқчилигини маълум қилган.
Қурол ва патронлар эса унинг машинасидан топилди.


Эслатиб ўтамиз, май ойида номаълум шахс Вашингтондаги Оқ уй ҳудудига панжарадан ошиб ўтиб, кириб олишга урингани ҳақида хабарлар тарқалганди.
Мавзуга оид
22:19 / 28.01.2026
Аргентинада дунёдаги иккинчи йирик футбол стадиони пайдо бўлади
17:24 / 08.12.2025
Хитой дунёдаги энг узоқ авиақатновни йўлга қўйди
07:20 / 06.12.2025
Россия–Қозоғистон, Аргентина–Чили: дунёдаги энг узун чегаралар рўйхати
18:44 / 29.10.2025