Ярми йўл-йўл, ярми бир рангда бўлган зебрани кўришни истайсизми? Ёки қадимий, қирилиб кетган жонзотларни сайёрамизда бошқа учратишнинг иложи йўқ, деб ўйлайсизми? Адашасиз. Бу жонзотлар ҳақиқатга айланаши мумкин, чунки ҳозирда олимлар қирилиб кетган баъзи жонзотларни ҳаётга қайтаришга ва инсон томондан табиатга етказилган зарарни қоплашга тайёрлар. Бунда эса олимларга қирилиб кетган жонзотларнинг яқин турдошлари ҳамда охирги йилларда топилган ДНК намуналари ёрдам беради.
Ҳаётга қайтарилишга номзод жонзотларни америкалик Стюарт Бренднинг махсус жамғармаси танлаб олади. Қуйида сайёрамизда яна учратишимиз мумкин бўладиган жонзотларнинг ўнталиги келтирилган.
Додо ёки Маврикий дронти

Бу беозор қушларнинг табиатда табиий кушандалари бўлмаган. Бу ишонувчан қушларни Маврикий оролига келган одамлар қира бошлашган. Йирик қушнинг гўшти денгизчиларга хуш келган. Бунинг оқибатида бу қушлар тўлиқ қирилиб кетган. Охирги додони 400 йил аввал кўришган. Қушнинг ҳаётга қайтарилишига 2007 йилда унинг скелети топилиши умид уйғотди. Бу скелетда қуш ДНКсининг қимматли намуналари бўлган.
Юнгдор каркидон

14 минг йил аввал, инсоният тарихидаги охирги муз даври вақтида Европа ва Осиё ҳудудида юнгдор каркидон яшаган. Унинг қалин териси совуқдан аъло даражада сақлаган ва шу сабабли тош даври овчилари эътиборига тушган. Бундан ташқари, иқлим ўзгариши бу турдаги каркидонларни емишдан маҳрум этган. Натижада улар қирилиб кетган. Шунга қарамай, бу жонзотнинг Сибирда топилган намуналари эвазига уни ҳаётга қайтаришга яхши имкониятлар мавжуд.
Оқ тумшуқли қизилиштон

Бир вақтлар АҚШнинг жануби-шарқий ҳудудидаги ўрмонларда яшаган бу қуш ҳақида деярли 1940 йилдан бери ҳеч қандай маълумот мавжуд эмас. Айни вақтда олимлар томондан бу қушлар фаол равишда қидирилмоқда, бунинг учун робот-кузатувчилардан фойдаланилмоқда. Корнелл лабораторияси орнитологлари эса бу қушни тирик ҳолда топганларга 50 минг доллар мукофот пули ваъда қилган.
Эпиорнис



















