Жамият | 15:45 / 28.12.2017
17312
2 дақиқада ўқилади

Бухорода водийлик фирибгар аёллар қўлга олинди

Фото: Photl

Ғиждувон туман ИИБга, “Гаждумак” МФЙ, Мирзаён қишлоғида  яшовчи, 1994 йилда туғилган, уй бекаси Усмонова Юлдуз Завқи қизи ариза билан мурожаат қилиб, 2017 йил 15 сентябрь куни соат 11:30 ларда икки нафар номаълум шахс шундан бир нафари тахминан 40-45 ёшлардаги ва бир нафари 30-35 ёшлардаги аёллар уни яшаш хонадонига келиб, унга эски пальто ёқаси, эски танга, тилла тақинчоқ сотиб олиб юрганликларини айтиб, унга қулоғидаги зирагини тилла ёки тилла эмаслигини аниқлаб бераман деб олиб, уни қандайдир суюқликка ботирганда, зирак қорайиб қолганлигини, шу тариқа унга тегишли 2 жуфт зирак ва 1 дона тилла занжирни шу тартибда суюқликка ботирганда қорайган тақинчоқларни 2 соат ичида тозалаб келтириб бераман деб олиб, ўзини қулоғидаги зиракни бир пойини унга гаров сифатида қолдириб, унга ўзини “Нафиса” деб таништириб, умумий баҳоси 1.600.000 сўмлик 2 жуфт зирак ва 1 дона баҳоси 1.000.000 сўмлик тилла занжирини фирибгарлик йўли билан алдаб олиб кетганликларини билдирган эди.

Олиб борилган суриштирув ишлари давомида, Ю.Усмонова билан шахсан фотосуратидан таниб олиш учун кўрсатиш тергов ҳаракати ўтказиш давомида ушбу жиноятни, Фарғона вилояти, Қўқон шаҳар, Муқимий кўчаси 29-уйда яшовчи, 2000 йилда туғилган Дадабаева Саидахон Маликжон қизи ва Наманган вилояти, Наманган шаҳар 2-Гулистон кўчаси 4-уйда яшовчи, 1983 йилда туғилган Сангинова Хуршида Эргашовналар содир қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан С.Дадабаева ва Х.Сангиноваларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. 

Мавзуга оид