Олиб борилган суриштирув ишлари давомида А.П. ўзининг жиноий ҳаракатларига бошқа бир жиноий шериги, Бобур МФЙ Талалион қишлоғида яшовчи, 1993 йилда туғилган А.Б.ни шерик қилиб у билан бирга Вардонзе МФЙ Мирзоқули чўл массиви ҳудудидаги дала майдонидан Жилвон МФЙ, Чақар қишлоғида яшовчи Т.Р.нинг 12 бош қўйларини ва 1 бош эчкисини ҳам яширин равишда ўғирлаб кетганликлари аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан А.П. Д.Ҳ. ва А.Б.га нисбатан Ўз.Р.ЖКнинг 169-м. 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилган.