Йогурт истеъмол қилаётганингизда, гарчи унинг ёрлиғида табиий сўзи қайд қилинган бўлса-да, қанча қанд донаси борлигини биласизми? Аслида барчага яхши таниш ва оммабоп бўлган маҳсулотлар таркибидаги шакар миқдори кишининг жиддий эътибор беришига арзийди. Соғлом ва спорт истеъмолига қизиқувчи испаниялик суратчи Антонио Эстрада турли маҳсулотларда неча дона қанд борлигини суратларда кўрсатишга қарор қилди. У ўз сайтида шунга доир суратларни жойлаштириб бормоқда.
 
«SinAzucar.org — бу шундай лойиҳаки, унинг мақсади — биз кўп истеъмол қиладиган маҳсулотлардаги қанд миқдорини кўрсатишдан иборат. Ғоя оддий: маҳсулот ёнида унинг таркибидаги қанд миқдори доналарда акс эттирилади. Шу билан машҳур брендлар бизга сотаётган маҳсулотларининг таркиби хусусида барча учун тушунарли изоҳ берилади», — дейди фотолойиҳа муаллифи. 

Сураткаш вазифаси — ушбу ўзига хос қўлланмани ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари орасида кенг тарғиб қилишдир. Ахир шакар ва қандни ортиқча истеъмол қилиш юрак-қон айланиш тизими касалликларига олиб келиши, семизлик ҳамда моддалар алмашинуви, хусусан диабет билан боғлиқ хасталикларга сабаб бўлиши мумкин. Шундай қилиб, қуйида айрим маҳсулотлар таркибида қанча қанд донаси борлигини кўришингиз мумкин. 

Фото: SinAzucar.org

0,5 л Кока-кола ичимлиги.

Фото: SinAzucar.org

Mars батончиги.

Фото: SinAzucar.org

Kellog’s Frosties қанд сепилган маккажўхори ёрмалари.

Фото: SinAzucar.org

Мармелад ва зефир.