Фан-техника | 14:00 / 03.01.2018
6725
1 дақиқада ўқилади
Google Android'нинг муқобилини синовдан ўтказишга киришди
Google корпорацияси ўзининг янги Fuchsia номли операцион тизими синовларига расмий старт берди. Fuchsia келгусида Android билан бир қаторда мобил қурилмаларда қўлланиши мумкин. ChromeUnboxed'да шу ҳақида хабар берилди.
Google ходимлари янги операцион тизим устида бир йилга яқин ишлашди. Компания Google'нинг Pixelbook дея ном олган ноутбукига дастурий таъминотни юклаш имконини берувчи ҳужжатларни тақдим этди.
Аниқлик киритилишича, Google янги операцион тизим кодини бошқа ишлаб чиқарувчилар билан бўлишади.
Бундан аввал Google инсон овозини аниқ имитация қилувчи компьютер дастурини яратган эди. У Tacotron 2 дея номланиб, матнни нутққа айлантириш учун хизмат қилади.
Мавзуга оид
22:19 / 14.11.2024
Googleʼнинг Gemini чатботи фойдаланувчига ўлим тилади
23:48 / 06.11.2024
Android 16 операцион тизими ҳар доимгидан эртароқ чиқарилади
22:10 / 03.11.2024
Google тасодифан Украинадаги ҳарбий объектларнинг хариталарини ошкор қилди
20:32 / 30.10.2024