
Ўтган 2017 йил Ўзбекистон журналистикаси учун кўтарилиш даври бўлди. «KUN.UZ» ҳам шунга монанд равишда катта ўзгаришларга эришди - фаолият кўлами кенгайди, аудитория ўсди.
Сайт шу йилдан бошлаб пойтахтдан вилоятларга чиқа бошлади ва раҳбар амалдорлар, хусусан вазирлар ва ҳокимлар билан суҳбатлар уюштиришни йўлга қўйди, аҳоли мурожаатлари асосида муаммолар ўрганилди ҳамда мутасаддилар билан бу муаммоларга ечимлар изланди. Ўтган бир йил давомида сайт таҳририятининг ижодий гуруҳи Андижон, Фарғона, Наманган, Бухоро, Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида бўлди ҳамда вилоятлар ҳокимлари билан суҳбатлар уюштирди. Шунингдек, мухбирлар Тошкент вилояти туманларида, Самарқанд, Навоий, Сирдарё, Хоразм ва Қорақалпоғистонда бўлиб, маҳаллий аҳоли муаммоларини кўтариб чиқди.
Шунингдек, бу йилда сайтда ёрдамга кўплаб муҳтож кишилар учун хайрия акциялари ўтказиш йўлга қўйилди. Натижада, ўнлаб беморлар ва муҳтожлар сахий ўқувчиларимизнинг моддий ва маънавий ёрдамида шифо топиб, оёққа туришди.
Google Analytics маълумотларига кўра, сайтнинг 2017 йилдаги кўрсаткичлари қуйида келтирилади.



Унга кўра, ўтган йилда сайтга уникал ташрифлар икки баробар ўсган, 2016 йилдаги 5 965 425 нафардан 2017 йилдаги 11 085 626 нафарга. Сайтга ташрифлар сонидаги ўсиш ҳам икки баробарни ташкил қилган - 66 166 837 мартадан 111 984 675 мартага. Кўрилган саҳифалар сони 2016 йилда 254 597 419тани ташкил этган бўлса, 2017 йилда бу кўрсаткич 445 198 076тага тенг бўлди.
Сайт ўқувчиларининг 23,5 фоизи аёллар, 76, 5 фоизи эркаклар.

















