Ўзбекистон | 12:10 / 05.01.2018
9305
2 дақиқада ўқилади

Ёзувчилар уюшмасининг поликлиникаси янги ускуналар билан жиҳозланди

Фото: Ёзувчилар уюшмаси

Ўзбекистон Республикаси президентининг 2017 йил 3 августда ўтказган мажлис баёни ижросини таъминлаш мақсадида Халқ банки ва Ёзувчилар уюшмаси ўртасида «Дўстлар клуби»ни тузиш ва ривожлантириш Концепцияси» ҳамда «Дўстлар клуби»ни ривожлантириш бўйича Чора-тадбирлар дастури» ишлаб чиқилди ва тасдиқланди.

Ёзувчилар уюшмаси поликлиникасида «Дўстлар клуби»нинг навбатдаги учрашуви ташкил қилинди. Тадбирда банк томонидан уюшма таркибидаги поликлиникага ижодкорлар соғлигини тиклаб бориш мақсадида мобил рентген ускунаси, N-300 М бинокуляр микроскоп, коагулометр аппарати ва суянгичли мебель жиҳозлари тақдим этилди.

Шу билан бирга, банк томонидан уюшма иш фаолиятида фойдаланиш учун «Ласетти» русумли хизмат машинаси тақдим этилди.

Маълумот учун айтиш жоизки, келгусида «Дўстлар клуби» томонидан турли ижодий учрашувлар ва танловлар ўтказиш, уюшма қошида бадиий таржима мактабини ташкил этиш, қардош давлатлар ўртасида адабиёт кунларини ўтказиш, уюшма аъзолари ва ижодкорларни моддий-маънавий қўллаб-қувватлаш ва шу каби бошқа ишларни амалга ошириш белгилаб олинган.

Мавзуга оид