Электр энергиясига кўп пул тўламаслик учун нима қилиш керак?
Сифатли ва барқарор коммунал хизмати бутун дунё бўйича танқис ҳамда қиммат ҳисобланиши сир эмас.
Бухоро хонлигида пайдо бўлган «Регистон олди тинч бўлса, бас» жумласи сингари, анча вақт мобайнида пойтахт ва вилоят марказларида яратилган шарт-шароит олис ҳудудларда яшовчи аҳоли учун «орзу» бўлиб қолаверади. Эндиликда ҳар бир соҳада кузатилгани каби электр энергиясини узатишда ҳам бирмунча ижобий ҳолатлар кўзга ташланади. Шунинг баробарида унинг нархи ошиб бормоқда.
Айни чоғда хонадон эгаси бир масалага эътибор қаратиши керак. Электр энергиясидан самарали фойдаланиш ҳамда чиқимлардан иқтисод қилиб қолиш учун нималар даркор?
1. Автоматик тизимни ўчириш тугмасидан фойдаланинг. Иш ёки ўқишга кетишдан аввал, бутун хонадондаги электр энергияси мавжуд нуқталар ёниқ қолмаганига ишонч ҳосил қилиш учун ҳар бурчакни текшириш шарт эмас. Шунчаки, умумий ва марказий тизимни биргина ҳаракат билан ўчириш имкониятини берувчи тугмадан фойдаланинг.
Кундалик турмушда жуда кўп фойдаланмайдиган, масалан омборхонадаги ёритиш тизимига автоматик сезувчан датчикни ўрнатиш тавсия этилади. Гап шундаки, киши шарпасини сезиши билан датчик фаоллашади, электр энергияси узатилади, акс ҳолда барча энергия иқтисод қилиб қолинади.
2. Кўп ҳолатда эса хонанинг барча майдони ёритилиши шарт эмас. Бизга муайян нуқта етарлича ёруғлик билан тўлиб турса, бас. Шу туфайли, стол лампаси, шамчироқ, торшердан фойдаланиш маслаҳат қилинади.
3. Табиий ҳолатда ҳам ёруғликни оширувчи воситалардан фойдаланиш керак. Масалан, ойналарнинг кенг ва кўчага қараб туриши, мебель ва деворий қоғознинг ёрқин рангда бўлиши уйга ўзгача файз олиб киради.
4. Энергосамарадор лампалардан фойдаланинг. Кўп ҳолларда уларнинг самарадорлиги оддий лампага қараганда 85 фоиздан ортиқ бўлиб чиқади. Уйнинг йўлакларини светодиодлар билан безаш, бу билан хонадонга бошқача кўринишни ато этиш мумкин.
5. Маиший техника воситаларини йўриқномаси асосида ишга туширинг. Масалан, кир ювиш машинасида ўзининг сиғимидан ортиқ кийимларни ювсангиз, унинг электр энергия сарфи кўпайиб кетади. Яна бошқа мисолда: зарурият туғилмаганда, кир ювиш машинасидаги сув температурасини 10 градусга ошириш ҳам электр энергия сарфини 30 фоизга кўпайтиради. Агар совуткичдан мунтазам фойдалансангиз, унинг фильтр қаватларини тозалаб туришни унутманг.
6. Электротехникаларни харид қилишда энергосамарадорлигига алоҳида эътибор қилиш лозим. Уларнинг уст ёрлиғида А ва Б ҳарфи билан энергосамарадорлик категориялари келтирилган бўлади.
Эслатиб ўтамиз, энергосамардорлик қоидаларига амал қилиш нафақат ҳамёнга, балки табиат ва мамлакат иқтисодиёти учун ҳам фойдали.
Мавзуга оид
22:34 / 20.04.2024
1 майгача ҳисоб рақам тўлдириб қўйилса, 2 ой мобайнида эски тариф амал қилади — Энергетика вазирлиги
21:28 / 30.10.2023
Фарғона вилоятида ноқонуний майнинг фермаси давлатга 12 млрд сўм зарар етказгани аниқланди
22:30 / 27.10.2023
Куз-қиш мавсумида ИЭС томонидан 27,6 млрд кВт·соат электр энергияси ишлаб чиқариш режалаштирилган
19:32 / 04.10.2023