Тошкент вилояти прокурори ва ИИБ бошлиғи ишдан олинди
5 январь куни Халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди.
Унда иштирок этган Шавкат Мирзиёев Республика Бош прокурори ва Ички ишлар вазирига вилоят прокурори ҳамда вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғини ишдан олиш ҳақида топшириқ берган.
Шу тариқа, вилоят прокурори Улуғбек Жалилович Суннатов лавозимидан озод этилган. Улуғбек Суннатов 2017 йил кузида пахта мавсумида қўшиб ёзишларга йўл қўйилгани ортидан ишдан бўшатилган Жамшид Файзиев ўрнида иш бошлаганди. Суннатов 2014 йилдан 2017 йил кузига қадар Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ўринбосари бўлганди.
Шунингдек, Тошкент вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Саидкарим Нишонбоев ишдан олинган. Саидкарим Нишонбоев 2016 йилнинг сентябридан 2017 йил мартига қадар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари бўлган, ўтган йилнинг 5 мартидан Тошкент вилояти ИИБ бошлиғи лавозими сифатида иш бошлаганди.
«Kun.uz» манбаси берган маълумотга кўра, бу икки раҳбарнинг ишдан олиниши берилган вазифалар бажарилмагани билан изоҳланган.
Мавзуга оид
08:50 / 08.10.2024
Пиёдалар йўлагида навбатдаги қурбон: Олмалиқда “пешеход”дан ўтаётган пиёда машина уриб кетиши оқибатида ҳалок бўлди
14:34 / 03.10.2024
Тошкент вилоятида чуқурга тушиб кетган одам чиқариб олинди
11:51 / 01.10.2024
“Жабрланувчилар рози эмас” - Фарғона вилоят судида процессни тасвирга олмаслик учун “ёпишмаган” сабаб кўрсатилди
14:30 / 28.09.2024