Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент вилоятининг янги ҳокимига янги ўринбосарлар тайинланди
5 январь куни Халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди.
Сессияда президент тавсиясига биноан Ғулом Ибрагимов Тошкент вилояти ҳокими этиб тасдиқланди. У шу вақтга қадар 2017 йилнинг 30 октябрида пахта мавсумида ишдан олинган аввалги ҳоким Шукрулло Бобоев ўрнига ҳоким вазифасини бажарувчи бўлиб келаётганди.
Сессияда Тошкент вилояти ҳокимининг Саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари Усмон Раҳимов Нурафшон шаҳри ҳокими этиб тайинланди.
«Kun.uz» манбаси берган маълумотга кўра, Усмон Раҳимовнинг ўрнига Санжар Юсупов вилоят ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари бўлган.
Мавзуга оид
11:20 / 22.06.2026
Бўстонлиқда каналга тушиб кетган икки боладан бирининг жасади топилди
21:23 / 20.06.2026
Қибрайда автомобилда қизларга уятсиз ҳаракат қилган йигитлар 5 суткага қамалди
16:47 / 19.06.2026
Тошкент вилоятида экология масъулларига қатъий чоралар кўрилди
08:45 / 16.06.2026