Перу Вазирлар маҳкамасининг қарийб ярмига янгиланди
Перу президенти Педро Пабло Кучински унга нисбатан импичмент қўллашга уриниш амалга ошмаганидан сўнг Вазирлар маҳкамасида ўзгаришларни амалга оширди. У 9 январь куни 9 нафар янги вазирни лавозимларига тайинлади. Импичмент эълон қилишга уриниш собиқ давлат раҳбари Альберто Фухиморини афв этиш таклифи билдирилганидан сўнг пайдо бўлган эди. Янги вазирларнинг қасамёд қабул қилиш маросими давлат раҳбарининг Facebook саҳифасида жонли эфирда узатилди.
"Сўнгги 30 кун, эҳтимол, мамлакатимиз сиёсий ҳаётида ҳеч қачон кузатилмагандир. Ҳозирда биз кескин даврларни бошдан кечирмоқдамиз, аммо биз барқарорликка қайтиш учун ўзаро тушунишни дастуриламал қилиб олишимиз керак", - деган Кучински анжуманда. Унинг тан олишича, "ўзаро келишувга эришиш қийин бўлиши мумкин".
Эслатиб ўтамиз, 2017 йил декабрь ойи ўрталарида Кучински билан боғлиқ компаниялар Бразилиянинг Odebrecht қурилиш компаниясидан маблағлар олгани ҳақида маълумотлар пайдо бўлганди. Бунинг натижасида келиб чиққан можаро оқибатида мамлакат парламенти президентга нисбатан олий лавозимни эгаллаб туришга "маънан қобилиятсизлиги" учун импичмент қўллаш лойиҳасини қабул қилди. 21 декабрь куни ўтказилган ҳал қилувчи овоз бериш жараёнида Кучински ўз лавозимини сақлаб қолди.
Орадан 3 кун ўтгач, давлат раҳбари қамоқда сақланаётган 79 ёшли Альберто Фухиморини саломатлиги билан боғлиқ муаммо сабаб афв этишга қарор қилди. Айрим депутатлар, Перу етакчиси Фухиморини озод этиш бўйича келишиб олгани сабабли ўз лавозимини сақлаб қолганини тахмин қила бошлашди. Инсониятга қарши жиноятларни содир этиш ва коррупцияда айбланиб 25 йилга қамалган собиқ давлат раҳбарини озодликка чиқариш оммавий норозиликлар келтириб чиқарди ва улар тартибсизликларга айланди.
Мавзуга оид
14:22 / 16.11.2024
Перуда Хитой сармоясига қурилган мегапорт очилди
18:24 / 04.11.2024
Перуда футболчи ўйин вақтида чақмоқ уриши оқибатида ҳалок бўлди
21:55 / 22.10.2024
Перу собиқ президенти Алехандро Толедо пора олгани учун 20 йилга қамалди
23:36 / 11.10.2024