Шавкат Мирзиёев: «Биз энди хато қилишга ҳақимиз йўқ»
10 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иштирокида Президент ҳузуридаги Хавфсизлик Кенгашининг кенгайтирилган тартибдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
Давлат раҳбари йиғилишда нутқ қилиб, кириш сўзида мазкур тадбир Ўзбекистон Қуролли Кучлари ташкил этилганига 26 йил тўлиши ҳамда 14 январь Ватан ҳимоячилари куни арафасида ўтказилаётганини алоҳида таъкидлаб ўтди. Шу муносабати билан Шавкат Мирзиёев барчани яқин келаётган байрам билан самимий қутлади.
«Мен йил давомида Қуролли Кучларнинг жанговар тайёргарлиги ва қобилиятини таҳлил қилиб бордим. Ҳарбий ўқув машқларини бевосита жойлардан кузатдим, ҳарбий хизматчи билан суҳбатлашдим, мутасадди шахсларнинг ҳисоботларини эшитдим. Натижада, кўп йиллар давомида йиғилиб қолган жиддий ва тизимли муаммолар аниқланди. Булар (ҳарбий - таҳр.) кадрлар масаласи, қўшинларни замонавий қурол-яроғ билан таъминлаш, ҳарбий хизматчиларни ижтимоий ҳимоя қилиш, ёшлар ва ҳарбий хизматчиларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш билан боғлиқ масалалардир», деб таъкидлади президент.
Шавкат Мирзиёевнинг айтишича, ўтган йили ҳал қилиниши зарур бўлган кўплаб масалаларга оид қарор ва қонунлар қабул қилинди.
«Лекин, тан олиш керакки, уларнинг барчаси тизимли эмас, балки маълум бир бўғиндаги муаммони ҳал этишга қаратилган. Ана шу ҳолатларни ҳисобга олган ҳолда, Ватанимиз чегараси ва хавфсизлигини таъминлашдек масъулиятни англаган ҳолда биз янгиланган Мудофаа доктринасини қабул қилдик.
Бизнинг энди хато қилишга ҳақимиз йўқ, шу нарсани тўғри англаган ҳолда ишга киришайлик», дея эътироф этди Шавкат Мирзиёев.
Мавзуга оид
20:48 / 09.10.2024
Бухоронинг янги аэропорти соатига 8 та самолётга хизмат кўрсатади
21:49 / 08.10.2024
Мирзиёев МДҲ саммитида кўптомонлама ҳамкорлик барча йўналишларда ривожланганини юқори баҳолади
19:31 / 06.10.2024
Шавкат Мирзиёев Россияга боради
16:30 / 01.10.2024