UFC Макгрегордан чемпионлик унвонини олиб қўймоқчи
Мутлақ жангчилар чемпионати (UFC) президенти Дана Уайтнинг хабар беришича, ташкилот ирландиялик Конор Макгрегордан енгил вазнда UFC чемпиони унвонини олиб қўйиш ва россиялик Хабиб Нурмагомедов ҳамда америкалик Тони Фергюсон ўртасида жанг уюштиришни режалаштирмоқда. Уайтнинг сўзлари MMAjunkie томонидан келтирилган.
«Мен Макгрегорни у қилган ишлари учун ҳар доим ҳурмат қилганман, бироқ агарда ҳозир у тайёр бўлмаса – камар кетади. Агар Макгрегор 2018 йилнинг сентябрида жанг олиб борса, бу унинг аралаш яккакурашлардаги сўнгги жангидан 2 йил ўтиб ўтказган баҳси бўлади. Бундай бўлиши керак эмас. Бу ҳаммага адолатсизлик.
Биз Хабибнинг Тонига қарши жангини уюштирамиз, ҳозир бунинг устида ишламоқдамиз. Конор қайтадиган бўлса, у чемпион билан жангга тушиш имкониятини қўлга киритади», - дея маълум қилди Уайт.
Мавзуга оид
18:33 / 15.08.2024
Ҳабиб Нурмагомедов Россия солиқ идоралари олдидаги барча қарзларини ёпди — ОАВ
21:04 / 06.08.2024
Россияда Ҳабиб Нурмагомедовнинг мол-мулки хатланди
02:47 / 22.10.2023
UFC 294. Хамзат Чимаев Камару Усманни мағлубиятга учратди, Ислам Махачев 1-раунддаёқ Волкановскини нокаутга учратди
21:45 / 08.04.2023