Жорий йилда Италиядан Big Max, Atlantic Giant ва Mammoth Gold навларига мансуб жами 600 килограмм қовоқ уруғи Ўзбекистонга олиб келинган.
Уруғлар республиканинг барча ҳудудларидаги тажриба станцияларида жами 150 гектар майдонга экилган.
Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, ушбу навлардан ҳар гектар майдон ҳисобига ўртача 500 центнер ёки 50 тоннадан ҳосил олиш кутилмоқда. Умумий ҳосил ҳажми эса 7,5 минг тонна бўлиши прогноз қилинган.
Айни пайтда тажриба майдонларида етиштирилаётган қовоқларнинг ҳар бири 25 килограммдан 40 килограммгача вазн тўплаган.
Шу билан бирга, фермерларга гигант қовоқ навларини етиштириш технологияларини ўргатиш ишлари ҳам олиб борилмоқда.
Хоразм вилоятининг Хонқа туманида олим иштирокида 312 та фермер хўжалиги раҳбари учун амалий семинар ташкил этилди. Унда фермерларга гигант қовоқ навларини етиштириш агротехнологиялари бўйича тушунтиришлар берилди.
Бундай ўқув-амалий семинарларни Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларида ҳам давом эттириш режалаштирилган.

















