Спорт | 16:13 / 16.01.2018
7391
1 дақиқада ўқилади
Европа Суперкубоги баҳси Қозоғистонда ўтиши мумкин
2020 йилда ўтказиладиган Европа Суперкубоги ўйинини қабул қилиш учун 9та шаҳар ариза топширди, деб хабар бермоқда УЕФА расмий сайти.
Улар орасида Беларус пойтахти Минск, Молдова пойтахти Кишинёв ва Қозоғистоннинг Алмати шаҳри ҳам бор. Бу шаҳарлар Тирана, Ницца, Хайфа, Хельсинки, Порту ва Белфаст билан кураш олиб боради.
Ғолиб номи май ойида эълон қилинади. Эслатиб ўтамиз, жорий мавсумдаги Суперкубок баҳсини Эстония пойтахти Таллинн шаҳри қабул қилган эди.