
Бугун Македония пойтахти Скопьеда Европа суперкубоги бош соврини учун ЕЧЛ ғолиби сифатида «Реал» ва Европа Лигаси бош соврини эгаси сифатида «Манчестер Юнайтед» жамоалари майдонга тушиб келади. Tribuna.Uz учрашувга оид барча маълумотларга батафсил тўхталиб ўтади.
Европа суперкубоги.
«Реал Мадрид» - «Манчестер Юнайтед»
Тошкент вақти билан 23:45
Трансляция: Матч! Футбол 1
Суперкубок статистикаси
«Реал» Европа суперкубоги финалида олтинчи марта майдонга тушмоқда. Шуларнинг 3тасида жамоа совринни ютиб олган бўлса, икки марта имконият бой берилган.


«Манчестер Юнайтед» эса Суперкубок финалларида шу кунга қадар уч марта ўйнаган ва фақат бир марта бош совринни қўлга киритган.
Ўйинолди қизиқарли фактлар
- «Мадрид» еврокубоклардаги сўнгги 18 учрашувнинг фақат биттасида (ўтган мавсум ЕЧЛ ярим финалида «Атлетико Мадрид»га қарши сафар ўйинида 1:2 ҳисобида (умумий ҳисоб 4:2, «Реал» фойдасига) ютқазган. 12 ғалаба, 5 дуранг.
- «Қаймоқранглилар» премьер-лига жамоаларига қарши сўнгги 10 учрашувда бирор марта ҳам ютқазмаган (7Ғ, 3Д). Сўнгги марта жамоа «Ливерпуль»га 2008/2009 йилги мавсумда 0:4 ҳисобида мағлубиятга учраганди. Бу клубнинг ЕЧЛ давридаги энг йирик мағлубияти саналади.
- Сўнгги марта «Реал» «МЮ»га қадар 2015/16 йилги мавсум ярим финалида «Манчестер Сити» билан ўйнаган ва Манчестерда 0:0 («Реал»нинг охирги голсиз ўйини), Мадридда эса 1:0 ҳисобида мезбонлар ғалаба қозонган.
- «Реал»нинг инглиз клубларига қарши умумий статистикаси қуйидагича: 34 ўйин, 14 ғалаба, 10 дуранг, 10 мағлубият, Тўплар нисбати: 48-38.
- Испан жамоасининг финалларда Англия жамоаларига қарши учрашувлари мутлақо омадсиз чиққан. «Реал» инглиз жамоалари билан финал уч марта ўйнаган, учта мағлубият: «Челси»га қарши 1970/71 йил Кубок эгалари кубоги ва 1998 йилги Европа Суперкубоги ва 1980/81 йилги мавсумда «Ливерпуль»га имконият бой берилган.



















