Спорт | 14:11 / 17.01.2018
12635
1 дақиқада ўқилади

Япон компанияси Ўзбекистон чемпионатига титул ҳомий бўлиши мумкин

Фото : the-uff.com

Япониянинг CBC Group компанияси янгидан ташкил этилган Ўзбекистон суперлигаси титул ҳомийси бўлиши мумкин. Бу ҳақда компаниянинг Халқаро ишлар бўйича президенти Аран Олснер Ўзбекистон футбол федерацияси президенти Умид Аҳмаджонов билан учрашув вақтида маълум қилган.

«Ўзбекистон футбол федерацияси президенти Умид Аҳмаджонов Аран Олснер билан учрашув чоғида  ҳомийлик, маркетинг ва бошқа масалалар юзасидан фикр алмашди. Ўз ўрнида Аран Олснер CBC Group компанияси формати ўзгарган ва янгидан ташкил қилинаётган Ўзбекистон Суперлигаси учрашувларида титул ҳомий бўлишга қизиқиш билдираётганини маълум қилди», дейилади ЎФФ берган хабарда.

Манбада қайд этилишича, титул ҳомийлик масаласидаги музокаралар давом этмоқда.

Маълумот учун, CBC Group компанияси турли ичимлик ва сут маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган бўлиб, бутун дунёда ўз филиалларига эга концерн саналади.

Мавзуга оид