Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки жисмоний шахслар учун жорий йилнинг 22 январидан бошлаб хорижий валютада янги муддатли омонатларини амалга киритганлигини маълум қилади:
«Самарали» АҚШ долларидаги муддатли омонати
- омонатни сақлаш муддати – 2 ой;
- йиллик фоиз ставкаси – 4%;
- қўшимча бадаллар қабул қилинади;
- ҳисобланган фоизлар омонат муддати тугаганидан сўнг АҚШ долларида тўлаб берилади, талаб қилиб олинмаган фоизлар капитализация қилинмайди;
- омонатга маблағлар омонат тури бекор қилингунга қадар кирим қилинади.
«Ишонч» АҚШ долларидаги муддатли омонати
- омонатни сақлаш муддати – 6 ой;
- йиллик фоиз ставкаси – 4,5%;
- қўшимча бадаллар қабул қилинади;
- ҳисобланган фоизлар ҳар ойда АҚШ долларида тўлаб берилади, талаб қилиб олинмаган фоизлар капитализация қилинмайди.
- омонатга маблағлар омонат тури бекор қилингунга қадар кирим қилинади.
«Барқарор» АҚШ долларидаги муддатли омонати
- омонатни сақлаш муддати - 1 йил;
- йиллик фоиз ставкаси – 5%;
- қўшимча бадаллар қабул қилинади;
- ҳисобланган фоизлар ҳар чоракда АҚШ долларида тўлаб берилади, талаб қилиб олинмаган фоизлар капитализация қилинмайди.
- омонатга маблағлар омонат тури бекор қилингунга қадар кирим қилинади.
Жамғармаларининг бошқарилишини бизга ишониб топширганлар фаровонлиги учун ўзимизни масъул деб ҳисоблаймиз!
Қўшимча маълумотларни (0 371) 148-00-10 телефони орқали ёки Банкнинг исталган филиалларидан олишингиз мумкин.











