1,3228 млрд сўмлик пенсиялар Халқ банки ходимлари томонидан нотўғри тўлангани аниқланди
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, молия вазири Ж.Қўчқоров номига ишчи гуруҳ томонидан ёзилган хат таҳририятимиз почтасига келиб тушди.
Агар унга ишонадиган бўлсак, Вазирлар Маҳкамаси топшириғига асосан жойларда 2017 йил октябрь-ноябрь ойларида Халқ банки томонидан пенсия ва нафақа тўловлари ҳолати мониторинги ўтказилган.
Октябрь ойида 7844 нафар пенсионерга тўловлар белгиланган муддат (27-санадан) кейин кечикиб етказилган.
Пенсия ва нафақалар тўлиқ ва манзилли етказилиши бўйича ўтказилган ўрганишларда 5,4 минг ҳолатда 1 млрд 322 млн 800 минг сўм пенсия тўловлари банк ходимлари томонидан белгиланган тартибга зид равишда ҳамда ноқонуний хатти-ҳаракатлар орқали амалга оширилгани аниқланган. Жумладан:
597 та ҳолатда вафот этган пенсионерларнинг 269,4 млн сўмлик пенсия маблағлари ўзга фуқароларга тўланган;
975 та ҳолатда 151,3 млн сўмлик маблағлар ўзлаштирилган ва тўлов ведомостларида имзолар қалбакилаштирилган;
1105 та ҳолатда ишончнома мавжуд бўлмаган фуқароларга пенсионерларнинг 464,0 млн сўмлик тўловлар амалга оширилган;
1676 та ҳолатда пенсионерларга 6,4 млн сўм миқдоридаги пенсиялари нақд пул ўрнига лотерея ва бошқалар билан тўланган.
Ноябрь ойида жойларда ўтказилган ўрганишларда Халқ банки сайёр кассалари учун 296 та маҳаллада бино ажратилмагани ҳамда 1997 та маҳаллада айниқса ёғингарчилик ва қиш мавсумида фуқаролар учун шароит мавжуд эмаслиги аниқланган.
Ушбу ҳолатлар инобатга олиниб, АТ Халқ банки томонидан:
- мустақил ҳаракатланиш ҳамда пенсия ва нафақаларни сайёр кассалардан олиш имкониятига эга бўлмаган шахсларни тўловни бевосита улар яшайдиган жойга биринчи навбатда етказиб бериш;
- пенсия ва нафақаларни амалдаги тартибга зид равишда тўланишига йўл қўйган ходимларга нисбатан тегишли интизомий чоралар кўриш ҳамда келгусида олдини олиш бўйича зарурий чора-тадбирларни белгилаш;
- Марказий банк томонидан молия вазирлиги ва АТ Халқ банки билан ҳамкорликда пенсия ва нафақалар тўлаш бўйича Ягона тартибни ишлаб чиқиш;
- Маҳаллий ҳокимиятлар томонидан пенсия ва нафақаларни етказиб бериш учун шароит мавжуд бўлмаган маҳалла фуқаролар йиғинларида сайёр кассаларга бошқа қулай биноларни ажратиш чораларини кўриш мақсадга мувофиқ, деб ҳисобланган.
Бунга жавобан Бош вазирнинг ўринбосари, молия вазири Ж.Қўчқоровнинг 29 декабрдаги топшириғи ҳам чиқарилган. Чунончи, Марказий банк (раис ўринбосари Ш.Хаджизадаев) ва АТ Халқ банки, молия вазирлиги, пенсия жамғармаси мутасаддиларига
- Мустақил ҳаракатланиш ҳамда пенсия ва нафақаларни сайёр кассалардан олиш имкониятига эга бўлмаган шахсларни тўловни бевосита улар яшаш манзилиги ҳар ойнинг 10-санасига қадар етказиб бериш;
- Бир ой муддатда халқ банки тизими орқали пенсия ва нафақаларни фуқароларга етказилиш қонун-қоидаларини белгиловчи Ягона тартиб ишлаб чиқиш ва ўрнатилган тартибда давлат рўйхатидан ўтказиш;
- Пенсия ва нафақаларни амалдаги тартибга зид равишда тўланишига йўл қўйган ходимларга нисбатан қонунчиликда белгиланган тартибда тегишли интизомий чоралар кўриш ҳамда келгусида олдини олиш мақсадида чора-тадбир белгилаш;
- Пенсия жамғармаси ва АТ Халқ банки билан ҳамкорликда фуқароларга пенсия ва нафақаларни манзилли етказилишини ҳамда тўланмасдан қайтарилган пенсиялар сабаблари асослилиги ўрганиб чиқиш вазифаси берилган.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларига бир ҳафта муддатда пенсия ва нафақаларни етказиб бериш учун қулай биноларни аниқлаш ҳамда фойдаланиш учун сайёр кассаларга ажратиш чораларини кўриш топшириғи берилган.
Мавзуга оид
19:00 / 25.10.2024
“Баъзи ногиронлар тўрт мучаси соғлардан яхши ишлашади” – бухоролик тадбиркор
17:00 / 20.06.2024
Халқ банки томонидан водийга пресс-тур ташкил этилди
16:54 / 29.05.2024
Халқ банкининг собиқ бош офиси қарийб 120 млрд сўмга сотилди
19:00 / 25.04.2024