Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Пентагон собиқ раҳбари Россия билан эҳтимолий уруш бўйича режа ишлаб чиқишни таклиф этди
Фото: Alex Brandon/AP
Пентагон собиқ раҳбари Эштон Картернинг маълум қилишича, НАТО Россия билан эҳтимолий можаро ҳолати бўйича ҳарбий ҳаракатлар режасини ишлаб чиқиши лозим. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар берди.
Картер Давосда Бутунжаҳон иқтисодий форуми доирасидаги киберхавфсизлик масалалари бўйича сессияда шундай баёнот билан чиқди.
«Менинг фикримча, бизга ва НАТОдаги ҳамкасбларимизга Россияга қарши ҳарбий ҳаракатлар режасини ишлаб чиқиш керак. Шунингдек, бизга Болтиқбўйи мамлакатларига «яшил одамчаларнинг» эҳтимолий бостириб кириши ҳолати юзасидан режа керак, Россия у ерда миллий озчиликдан фойдаланиши мумкин», - дея Картернинг сўзларини келтиради агентлик.
Унинг сўзларига кўра, АҚШ Россияни Берлин девори қулаганидан бери ҳарбий рақиб сифатида кўрмаган, бироқ айни дамга келиб вазият ўзгарди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украина президенти Пётр Порошенко европалик ҳамкасбларига Россия «тажовузкорлиги»га қарши коалиция тузиш таклифи билан мурожаат қилганди.
Мавзуга оид
21:41 / 05.05.2026
Қозоғистон 2027 йилда Россиядан электр энергияси олишни тўхтатади
07:38 / 05.05.2026
Россия ва Украина вақтинчалик сулҳ эълон қилди
09:23 / 04.05.2026
Россия 2024 йилдан бери биринчи марта Украина билан урушда ҳудудларини йўқота бошлади
16:56 / 01.05.2026