Спорт | 18:20 / 29.01.2018
9506
1 дақиқада ўқилади

Қашқадарё вилояти ҳокимияти «Насаф»нинг Осиё чемпиони бўлган 4 нафар футболчисига Nexia беради

Фото: KUN.UZ

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси ўз тарихида биринчи марта Хитойда бўлиб ўтган Осиё чемпионатида ғалаба қозонган эди.

28 январь куни терма жамоа аъзолари юртимизга қайтиб келдилар. Шундан сўнг, пойтахтимиздаги «Ўзбекистон» меҳмонхонасида чемпионларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. 

Ёшлар терма жамоаси аъзолари ва мураббийларига Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг совғалари - Chevrolet Malibu русумидаги автомобиллар топширилди.

Sports.uz хабарига кўра, Қашқадарё вилояти ҳокимияти ҳам Осиё чемпиони бўлган «Насаф»нинг 4 футболчисига Nexia русумидаги автомобилларни топшириш ҳақида қарор чиқарган. Улар - яримҳимоячилар Одил Ҳамробеков, Азизжон Ғаниев, Дониёр Нарзуллаев ва ҳужумчи Бобир Абдихолиқов. 

Azamat Murodov
Тайёрлаган Azamat Murodov
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид