2018 йилнинг 30 январь куни Ўзбекистон Республикаси бош вазири ўринбосари, қишлоқ ва сув хўжалиги вазири, Оролни қутқариш халқаро жамғармаси (ОҚХЖ) бошқаруви аъзоси Зоир Мирзаев бошчилигидаги делегация Туркманистоннинг Ашхобод шаҳрида бўлиб ўтадиган ОҚХЖ бошқаруви мажлисида иштирок этади. Бу ҳақда ТИВ ахборот хизмати хабар қилди.

Қайд этилишича, тадбир доирасида Туркманистоннинг Жамғармадаги раислиги даврига мўлжалланган иш режаси ва кўп томонлама ҳамкорликнинг бошқа долзарб масалалари муҳокама қилинади.