Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, жорий йилнинг дастлабки олти ойида Ўзбекистонга ўқиш мақсадида жами 21 042 нафар хориж фуқароси ташриф буюрган.
Бу кўрсаткич 2025 йилнинг мос даврига нисбатан 11,5 минг нафарга ёки 2,2 бараварга кўп.
Ўзбекистонга таълим олиш учун келганлар орасида Туркманистон фуқаролари етакчилик қилган — 9 207 нафар.
Кейинги ўринларда Ҳиндистон — 3 723 нафар, Тожикистон — 1 915 нафар, Хитой — 951 нафар, Қирғизистон — 834 нафар ва Покистон — 689 нафар билан қайд этилган.
Шунингдек, Мисрдан 603 нафар, Жанубий Кореядан 526 нафар, Филиппиндан 367 нафар ва АҚШдан 302 нафар фуқаро Ўзбекистонга ўқиш мақсадида келган. Бошқа мамлакатлар ҳиссасига эса 1 925 нафар хорижлик тўғри келган.
Маълумотларга кўра, Ўзбекистонга таълим олиш мақсадида келаётган хорижликлар сони бир йил ичида икки баравардан зиёд ошган.











