Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Барселона»нинг ноҳақ голи, рекордчи Роналду ва энг аҳмоқона ҳет-трик. Испанияда тур воқеалари
«Трибуна» Испания чемпионатининг 21-тури якунларини келтиради.
Ла Лига рекорди ва пенальтисиз 2 йил
«Барселона» кутилмаганда «Алавес»га қарши ўйинда муаммоларга дуч келди. Биринчи бўлимнинг биринчи қисмида гол ўтказиб юборган каталонияликлар фақат ўйиннинг охирги чорагида вазиятни ўзгартира олишди. Яна Суарес ва яна Месси қутқарди. Ўйин аввалида жамоанинг собиқ футболчиси Эрик Абидал қўлидан Ла Лиганинг декабрь ойидаги энг яхши футболчиси учун аталган совринни қабул қилиб олган уругвайлик ҳужумчи қаторасига саккизинчи ўйинда ҳам гол урди. Бундай кўрсаткич билан жорий мавсумда Европадаги ҳеч бир футболчи мақтана олмайди. Аргентиналик футболчи эса ўйинга қўшиб берилган дақиқаларда жарима зарбасидан ғалаба голини урди. Бу гол унинг чемпионатнинг жорий мавсумдаги 20-голига айланди. Бу ҳам Ла Лига рекорди, шу вақтгача ҳеч бир футболчи қаторасига 10 мавсумда узлуксиз камида йигиртматадан кам гол урмаганди.
Тан олиш керакки, Леонинг голи ноҳақ белгиланган жарима зарбаси орқали рўй берди. Каталонияликлар ҳужум қилаётган вақтда Пако Алькасерга қўполлик ишлатилди, аммо у тўп ўзига узатилган вақтда офсайд ҳолатида эди.
«Алавес»да ҳакамга норозилик билдириш учун яна бир сабаб бор - Мунирнинг зарбасидан кейин тўп жарима майдони ичида Умтитининг қўлига тегди, лекин пенальти белгиланмади.
Эътиборли жиҳати, «Барселона» дарвозасига 74 турдан буён пенальти белгиланмаган, каталонияликлар дарвозаси томон охирги пенальти икки йил муқаддам, 2016 йилнинг 14 февралида қўйилганди.
«Месталья»даги парокандалик
Зиданнинг «Реал»даги тақдирига ойдинлик киритиладиган «ПСЖ»га қарши ўйинга икки ҳафта қолганида мадридликлар жамоани Испания Кубогидан чиқариб юборган «Леганес»га ташаккур билдирса арзийди. Бу жамоадан мағлубиятдан кейин «Реал» ўзига келди ва Валенсияда йирик ғалабага эришди. «Реал» охирги 3 мавсумда «Месталья»дан ғалаба билан қайтмаётганди. Қолаверса, Испания Кубогидан чиқиб кетган жамоада «ПСЖ»га қарши ўйинга тайёрланиш учун кўпроқ вақт бўлади.
«Валенсия»га қарши ўйинда «Реал»нинг ғалабасини Роналдунинг пенальтидан урган икки голи (икки пенальти ҳам ҳақли қўйилди) ва Зиданнинг тўғри ўйинчи алмаштиришлари таъминлади: у майдонга ташлаган Асенсио ва Ковачич Марсело ва Модричга голли пас узатди. «Валенсия»нинг ягона голи Санти Мина томонидан урилди, у биринчи бўлимда ҳисобни тенглаштирганди. Аммо кейинчалик мезбонлар Кейлор Навас дарвозаси олдида айтарли хавфли ҳужумлар уюштиришмади. Мавсум давомида маълум муддат турнир жадвалида пешқадамлик қилган «кўршапалаклар» жамоаси чемпионлик пойгасидан чиқиб кетмоқда. Айни вақтда захирада битта ўйини бор «Реал» турнир жадвалида валенсияликлардан 2 очко ортда қолмоқда.
«Вильярреал» еврокубоклар сари
«Валенсия»нинг қўлини кўтариши «Вильярреал»нинг кучли тўртликка кириш имкониятларини пайдо қилмоқда. «Сариқ субмариналар» «Реал Сосьедад»га қарши ўйиннинг 20-дақиқасига келибоқ 3:0 ҳисобида олдинга чиқиб олди. Меҳмонлар кейинроқ нималардир қилишга уринишди, аммо ўйин 4:2 ҳисобида мезбонлар ғалабаси билан тугади. Энди «Вильярреал» учинчи ўриндаги «Валенсия»дан атиги 3 очко ортда. Барчаси 36-турда кечадиган Валенсия дербисида ҳал бўлиши мумкин.
Рақибни қўрқитиш учун ўзингга ур
«Эспаньол» ҳимоячиси Марио Эрмосо Примера доирасида «Леганес»га қарши кечган ва жамоасининг 2:3 ҳисобидаги мағлубияти билан якунланган ўйинда 3та гол урди. Аммо у голлардан иккитасини ўз жамоаси дарвозасига йўллаган. Ушбу 22 ёшли испаниялик футболчи 11- ва 82-дақиқаларда автоголларга муаллифлик қилди, 88-дақиқада «Леганес» дарвозасини ишғол қилди.
Шу тариқа, Эрмосо примерада бундай кўрсаткич қайд этган илк футболчига айланди. Лига ташкил этилган 1928 йилдан буён бир футболчи ўз дарвозасига икки гол ва рақиб дарвозасига бир гол уриши ҳали кузатилмаганди.
Тур ўйинлари
«Атлетик» - «Эйбар» - 1:1 (0:0).
Голлар: Адурис, 50 (1:0). Кике, 73 (1:1).
«Депортиво» - «Леванте» - 2:2 (2:0).
Голлар: Адриан, 19 (1:0). Андоне, 45 (2:0). Иви Лопес, 80 (2:1). Иви Лопес, 84 (2:2).
Четлатиш: Борхес (Депортиво), 34.
«Валенсия» - «Реал» - 1:4 (0:2).
Голлар: Криштиану Роналду, 16 - пенальти (0:1). Криштиану Роналду, 38 - пенальти (0:2). Мина, 58 (1:2). Марселу, 84 (1:3). Кроос, 89 (1:4).
«Малага» - «Жирона» - 0:0.
Четлатиш: Чори Кастро (Малага), 78.
«Вильярреал» - «Реал Сосьедад» - 4:2 (4:1).
Голлар: Виктор Руис, 5 (1:0). Пабло Форнальс, 17 (2:0). Бакка, 20 (3:0). Льоренте, 24 (3:1). Самуэль Кастильехо, 34 (4:1). Виллиан Жозе, 58 (4:2).
«Леганес» - «Эспаньол» - 3:2 (1:0).
Голлар: Эрмосо, 11 - автогол (1:0). Наварро, 49 (1:1). Герреро, 69 (2:1). Эрмосо, 82 - автогол (3:1). Эрмосо, 88 (3:2).
«Атлетико» - «Лас-Пальмас» - 3:0 (0:0).
Голлар: Гризманн, 61 (1:0). Фернандо Торрес, 73 (2:0). Партей, 88 (3:0).
«Севилья» - «Хетафе» - 1:1 (0:0).
Голлар: Муриэль, 72 (1:0). Анхель, 90+3 (1:1).
«Барселона» - «Алавес» - 2:1 (0:1).
Голлар: Гвидетти, 23 (0:1). Луис Суарес, 72 (1:1). Месси, 84 (2:1).
«Сельта» – «Бетис 3:2» (1:0, 2:2)
Голлар: 1:0 – 12 Аспас, 2:0 – 57 Макси Гомес, 2:1 – 71 Леон, 3:1 – 79 Аспас, 3:2 – 90, пенальти Гуардадо.
Турнир жадвали
Мавзуга оид
20:37 / 16.05.2026
Левандовски «Барселона»ни тарк этишини эълон қилди
02:34 / 11.05.2026
"Барселона" "Реал" билан ўйинда Испания чемпионига айланди. Бунақаси илк бор рўй берди
20:32 / 10.05.2026
“Барселона” бош мураббийининг отаси “Эл Класико” кунида вафот этди
11:26 / 03.05.2026