Англия: «Брайтон»да ажойиб юбилей ва «Ҳалл»да илк мағлубият

«Тоттенҳэм» – «Астон Вилла» 2:3
Голлар: Манзамби, 45+4 (0:1). Жексон, 67 (0:2). Буэндия, 79 (0:3). Галлаҳер, 86 (1:3). ван Ҳекке, 90+8 (2:3)
«Тоттенҳэм»: Кински, ван Ҳекке, ван де Вен, Робертсон, Порро (Грэй, 19), Тонали (Галлаҳер, 85), Бентанкур (Бергвалл, 85), Фернандеш (Қуддус, 46), Мармуш, Савио, Соланке (Мэддисон, 66)
«Астон Вилла»: Судзуки, Линделёф, Мингс, Руджери, Ван-Биссака (Кэш, 46), Камара (Баркли, 84), Гомес, Манзамби (Ҳеммингс, 73), Буэндия, Макгинн (Мбай, 84), Жексон (Абраҳам, 88)
Огоҳлантиришлар: ван Ҳекке, 45 – Жексон, 46. Кэш, 90

АПЛда шанба кунги дастурни мавсум омадсизлари – «Тоттенҳэм» ва «Астон Вилла» ўртасидаги учрашув бошлаб берди. «Шпорлар»даги инқироз чуқурроқ экани маълум бўлди ва биринчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда меҳмонлар ҳисобни очишди. Мезбонлар ҳимоячиси Робертсон тўп майдон ташқарисига чиқиб кетмаслиги учун ҳаракат қилди, аммо тўп меҳмонлар сардори Макгиннга насиб қилди, у бошлаб берган ҳужум давомида Камаранинг зарбаси ўхшамади, аммо тўп Манзамбининг оёғига келиб тушди. Швейцария миллий жамоаси сафида ЖЧда порлаган ушбу ёш яримҳимоячи янги жамоасидаги дебютини гол билан нишонлади.

Роберто Де Дзерби шогирдлари эса АПЛдаги илк голини уришга ҳам қийналишди. Иккинчи бўлимда Қуддус дарвозани ишғол этганди, аммо видеотакрордан кейин ҳужумнинг бошланғич фазасида Робертсон офсайдда қолиб кетгани маълум бўлди. Бир неча дақиқа ўтиб эса Унаи Эмери жамоаси ҳисобдаги фарқни оширди. Шу куни ажойиб ўтказган Жексон Судзуки жарима майдонидан етказиб берган тўпни ўзига бўйсундирди ва Манзамби билан девор услубида ўйнаб, ҳужум якунида ҳимоячини чиройли тарзда алдаб ўтди ва тўпни бурчакка йўналтирди.

80-дақиқада – Буэндиянинг зарбасидан кейин тўп дарвоза тўққизлигига бориб тушганида – мезбон жамоа фанатлари трибуналарни тарк этишга киришди. Стадионни барвақт тарк этганлар эса Галлаҳернинг голи ва Де Дзербининг кинояли жилмайишини кўра олишмади. Лондонликлар ниҳоят АПЛда голлар ҳисобини очишди, ўйинга қўшиб берилган дақиқаларда эса ван Ҳекке яна бир бор «Астон Вилла» дарвозасини ишғол этди. Аммо мезбонларда учинчи голга вақт қолмади, меҳмонлар эса мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди.

«Брайтон» – «Арсенал» 3:0