Англия: Лондон яна қизил

«Арсенал» – «Челси» 2:1
Голлар: Роджерс, 2 (0:1). Ҳаверц, 25 (1:1). Эдегор, 50 (2:1)
«Арсенал»: Райя, Габриэл Магаляйнс, Конса, Калафиори (Инкапие, 66), Уайт, Райс, Люис-Скелли (Субименди, 67), Эдегор (Мерино, 77), Золис, Сака (Мадуэке, 90), Ҳаверц (Йокереш, 78)
«Челси»: Мартинес, Лакруа, Фофана, Ачимпонг, Жеймс, Лавиа (Гюсто, 60), Ҳато (Чаваррия, 60), Педру Нету (Эстевао, 81), Палмер, Роджерс (Уэлбек, 87), Жоау Педро
Огоҳлантиришлар: Золис, 58. Мерино, 90 – Жоау Педро, 14. Палмер, 45. Лакруа, 58. Роджерс, 83

«Арсенал»нинг «Челси»га қарши ўйини – АПЛнинг янги мавсумидаги илк топ даражадаги ўйин бўлди. Икки жамоа ҳам дербига яхши ҳолатда – дастлабки икки турда 100 фоизлик натижа қайд этган ҳолда етиб келишди. Табиийки, ўйиндан олдин Англиянинг амалдаги чемпионлари фаворит эди, қолаверса, Алонсо шу куни асосий футболчилари – Колуилл ва Кайседодан фойдалана олмасди.

Ўйин дарҳол ҳужумлар билан бошланди. Меҳмонлар иккинчи дақиқадаёқ ҳисобни очишди. Ёзда «Арсенал»га ўтиши деярли ҳал бўлганида «Челси» илиб кетган Роджерс гол урди. Ушбу инглиз футболчисининг зарбаси кучли чиқмаганди, аммо тўп ҳимоячилар ортидан келгани туфайли Райя уни кўрмай қолди. Бу «Арсенал» учун АПЛ янги мавсумида ўтказиб юборилган илк гол бўлди. Энди «Халл» – ўз дарвозасини «қуруқ» сақлаб қолаётган ягона жамоадир.

Мезбонлар дарҳол жавоб қайтаришди. 12-дақиқадаги жарима зарбасидан кейин тўп «Челси» дарвозасига бориб тушди. Аммо VAR вазиятга аралашиб, Калафиорига голли узатма берган Конса офсайд ҳолатида бўлган деб топилди.

«Арсенал» барибир 25-дақиқада ҳисобни тенглаштирди. «Челси» ҳимоячилари жарима майдони атрофида Ҳаверцни очиқ қолдиришди ва Мартинес яқин бурчагидан тўп олиб чиқишга мажбур бўлди. Германиялик ҳужумчи собиқ жамоасига урган голлари сонини учтага етказиб қўйди.

Бўлим давомида «Арсенал» хотиржам ҳаракат қилди, «Челси» эса бўлим охирида тезкор қарши ҳужумда иккинчи голни уриши мумкин эди. Аммо жарима майдонига кириб зарба берган Нету устунни пойлади.

«Арсенал» кўпроқ вазиятлар яратди ва бу вазиятлар голга айланиши вақт масаласи эди. Танаффусдан қайтганидан кўп ўтмай Артета шогирдлари ажойиб ҳужум уюштиришди. Золис чап қанотдан ерлатиб жарима майдонига узатма берди, Ҳаверц эса тўпни нозик ҳаракат билан ўз ортида очилаётган Эдегорга ўтказиб юборди, мезбонлар сардори Мартинесни осонлик билан доғда қолдирди.