Ўзбекистон | 16:40 / 31.01.2018
90794
1 дақиқада ўқилади

Отабек Муродов бош прокурор бўлгани расман тасдиқланди

Президентнинг давлат маслаҳатчиси сифатида ишлаб келган Отабек Муродов Ўзбекистон бош прокурори этиб тайинланди.

Ўзбекистон Бош прокуратураси расмий сайтида 3-даражали Давлат адлия маслаҳатчиси Отабек Баҳритдинович Муродов Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори сифатида келтирилган.

Отабек Муродов бундан аввалроқ Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати раислигига ўтган Ихтиёр Абдуллаев ўрнини эгаллади.

Муродов 2017 йилнинг 1 мартида Ўзбекистон Президентининг 4976-сонли фармони билан Ўзбекистон Республикаси президентининг сиёсий-ҳуқуқий масалалар бўйича Давлат маслаҳатчиси этиб тайинланган эди. 

Мавзуга оид