Ўзбекистон | 18:20 / 31.01.2018
209973
1 дақиқада ўқилади

Рустам Иноятовнинг янги иш жойи маълум қилинди

МХХ собиқ раҳбари Рустам Иноятов Ўзбекистон президенти аппаратида ишлашда давом эттиради. Kun.uz манбаси маълум қилишича, Иноятов президентнинг сиёсий-ҳуқуқий масалалар бўйича давлат маслаҳатчиси этиб тайинланди.

У бу лавозимда бугун бош прокурор бўлган Отабек Муродов ўрнини эгаллади. Отабек Муродов МХХ раислигига ўтган Ихтиёр Абдуллаевни алмаштирганди.

Шу тариқа, бундан аввалроқ Ҳисоб палатаси раиси Музраф Икромов давлат маслаҳатчиси бўлгани ҳақида берилган хабарлар тасдиқланмади.

Рустам Иноятов МХХ раҳбарлигидан кетди

Мавзуга оид