Равшан Ҳайдаров нима сабабдан Осиё чемпионатига тўлиқ таркиб билан кетилмаганига изоҳ берди
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси бош мураббийи Равшан Ҳайдаров Хитойда бўлиб ўтган Осиё чемпионатида 23 киши билан кетиш имконияти бўлсада, 22 футболчи билан борганини изоҳлади.
— 23 кишилик якуний таркибни мусобақа бошланишидан бир ҳафта олдин бериш мумкин эди. Биз мусобақага жиддий мақсадлар билан кетаётгандик ва шу боисдан ҳам таркибга нисбатан тажрибалироқ Отабек Шукуровни ҳам киритдик. Лекин Отабек бу пайтда клубини ўзгартирди. Клуби муҳим учрашувларда қатнашди. Шу боис уни қўйиб юборишмади.
— Бу Ўзбекистон жамоалари эмаски, терма жамоа учун футболчиларни қўйиб юборишни сўрашса қўйиб юборадиган. БАА клуби ФИФА кунларига киритилмаган бу мусобақа учун янги сотиб олган футболчини муҳим учрашувлар вақтида қўйиб юбормаслиги табиий эди. Шу маънода бошқа футболчи олиб кетиш тўғри бўлмасмиди?
— Очиғини айтсам, биз охирги дақиқаларгача Отабекнинг хизматидан умид қилдик. Жамоа гуруҳ босқичида фавқулодда қийин аҳволга тушиб қолса, Отабек ҳеч бўлмаса турнирни ўртасидан бўлсада, таркибимизга қўшилишини кутгандик. Лекин худога шукрки, унинг ёрдамисиз ҳам чемпионликни қўлга киритдик.
Умуман 22 футболчи билан турнирда қатнашиш муаммо эмас. Биз олдинги сафар 23 футболчи қатнашиши керак бўлган мусобақада 21 футболчи билан иштирок этиб жаҳон чемпионатига чиққандик. Айтмоқчиманки, заявкада битта футболчи камлиги унчалик катта йўқотиш демаган бўлардим.
— Лекин бу сафарги мусобақа олдимизда турган энг асосий вазифалардан бири — Олимпиада йўлланмасига саралаш эмасди. Икки йилдан сўнг Олимпиада саралашида бутунлай бошқа футболчилар иштирок этади ва аслида ўша мусобақа муҳимроқ. Шу маънода ўша пайти таркибда бўлиши мумкин бўлган футболчилардан яна бири олиб кетилса, бу тажриба бўлган бўларди. Мисол учун кеча «Насаф» иштирокидаги ўйинни кўрдик. Таркибда 19 яшар Ислом Кенжабоев худди етакчилардек ҳаракат қилди. Асосий таркибнинг муқим аъзоси. Балки Кенжабоев ҳам бизга асқотган бўлармиди?
— Бу ёшдаги футболчилар ҳам назоратимиз остида турибди. Кенжабоев, «Насаф»даги дарвозабон Умиджон Эргашев. Яна бошқа бир қатор футболчиларни ҳам мунтазам кузатувимиз остида ушлаб турибмиз. Лекин бу мусобақада биз Отабек Шукуров бўлмаса, қолган 22 футболчи билан ўйнашга қарор қилгандик, дея гапириб ўтди Ҳайдаров KUN.UZ мухбири билан суҳбатда.
Мавзуга оид
07:46 / 17.05.2024
«Пеналтини уролмаганидан кейин 3 кун ухлолмай чиқдим» — Президент Ўзбекистон U-23 жамоаси ҳақида
19:16 / 02.05.2024
Испаниями ёки Исроилга қарши реванш? Ўзбекистоннинг Париж-2024даги эҳтимолий рақиблари ҳақида
10:17 / 17.04.2024
Ўзбекистон U-23 жамоасининг Осиё Кубоги учун якуний таркиби эълон қилинди — Файзуллаев ва Ҳусанов бор
17:17 / 26.12.2023