Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Пекинда ҳайдовчиларга машина ҳайдашдан воз кечганлик учун пул тўланади

Фото: EAST NEWS
Пекин ҳукумати жамоат транспорти фойдасига машина ҳайдашдан воз кечувчиларни рағбатлантириш дастурини ишга туширмоқда. Бу ҳақда “Синьхуа” сайтида маълум қилинди.
Дастурга кўра, ўз машинасидан фойдаланишдан воз кечган ҳар бир ҳайдовчига кунига ярим юан ҳақ тўланади. Агар Пекиндаги автобус чипталари нархлари келтирилган сайтларга ишонилса, унда ҳайдовчилар бир ҳафта автомобиль ҳайдаш орқали битта чипта пулини жамлай олишади.
Албатта, бундай таклиф бойиб кетишга, ҳаттоки транспорт харажатларини қоплашга ҳам имкон бермайди, бироқ хитойликларнинг бундай ташаббусларга қизиқиши муҳимдир. Дастурда иштирок этиш учун унинг муаллифлари WeChat мессенжери билан ҳамкорлик қилишга келишиб олишди. Мессенжер бу дастур учун автомобиль ишлатилмаганини қайд қилувчи гаджет чиқарди. Агар автомобиль ишлатилган бўлса, унда у чиқарган карбонат ангидрид миқдори ўлчанади.
Ҳавонинг ифлосланиши Хитой учун жиддий муаммо ҳисобланади. Мансабдор шахслар вазиятни ўнглашнинг турли усулларини қидирмоқдалар. Бунда асосий йўналишлардан бири транспортни электрлаштириш ҳисобланади. Мамлакатда электромобил ва электробуслар ишлаб чиқарувчилар учун катта имтиёзлар амал қилади.
Мисол учун, Хитойнинг жанубидаги 12 млн кишилик Шэньчжэнь мегаполиси жамоат транспортини электр двигателларга ўтказишни якунлади. Энди шаҳардаги бирорта автобус ҳавони ифлослантирмайди.
Тавсия этамиз
Трансафғон темирйўли – амалга ошириш имконли ишми?
Иқтисодиёт | 12:11 / 18.08.2025
Аляскадаги бесамар учрашув, Туркия Сурияга қурол беради – ҳафта дайжести
Жаҳон | 20:52 / 17.08.2025
Ўзбекистонда Starlink интернети 2026 йилда ишга тушиши кутилмоқда
Фан-техника | 20:07 / 17.08.2025
Путиннинг талаблари ва таклифлари ҳақида ҳозиргача нималар маълум?
Жаҳон | 16:00 / 17.08.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Бахмал мавсумида Анталия: махсус нархлар 25 августгача
Жамият | 19:00 / 20.08.2025
-
Ичида сичқонлар ва пашшалар бўлган сунъий йўлдош орбитага учирилди
Фан-техника | 02:01
-
Исроил армияси Ғазони босиб олиш операциясини бошлади
Жаҳон | 01:06
-
Афғонистонда автобус ЙТҲга учраши оқибатида 79 киши ҳалок бўлди
Жаҳон | 00:37
Мавзуга оид

18:57 / 08.08.2025
Маҳаллий ижро ҳокимияти органлари ходимларини рағбатлантиришнинг янги тизими жорий этилади

15:00 / 29.07.2025
Пекинда сув тошқинлари оқибатида 30 дан ортиқ киши ҳалок бўлди

14:51 / 22.07.2025
Ўзбекистон ва Озарбойжон савдони рағбатлантириш бўйича алоҳида дастур қабул қилди

14:03 / 25.06.2025