08:58 / 05.02.2018
6915

ХОҚ президенти Пёнгчангдаги Олимпия қишлоғида Ярашув деворини очди

Фото: Getty Images

Халқаро Олимпия қўмитаси президенти Томас Бах 9 февралда қишки Олимпиада бошланадиган Пёнгчангдаги Олимпия қишлоғида Ярашув деворини очди. Баландлиги 3 метр, узунлиги 6,5 метр келадиган бетон девор Олимпия ўйинларининг энг қадимий анъаналаридан бири – тинчлик, урушлар тўхташини ифодалайди. 

25 февралгача давом этадиган ўйинларда Олимпия қишлоғида яшовчи спортчилар Деворда ўзларининг эзгу ниятларини қолдиришлари мумкин бўлади.

Ушбу Олимпиадада Шимолий Корея спортчиларининг иштирок этиши ҳамда аёллар хоккей мусобақасида Шимолий ва Жанубий Корея хоккейчиларидан тузилган бирлашган жамоа иштирок этиши бу анъанани янада таъсирчан қилади.

Деворнинг муаллифи маҳаллий дизайнер Ли Чже Сок ҳисобланади.

Мавзу
Қишки Олимпиада

Жанубий Кореянинг Пёнгчанг шаҳрида Қишки Олимпиада ўйинлари бўлиб ўтмоқда. 9 февраль куни бошланган спорт байрами 25 февралга қадар давом этади.

Барчаси
Top