Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 февралдаги фармойиши билан давлат раҳбарининг Матбуот хизматининг таркибий бўлинмаларида қатор тайинловлар амалга оширилди.
Хусусан, президент матбуот хизмати қошида янги ташкил этилган Медиа-марказ директори этиб Ҳусан Равшанович Салихов тайинланган.

Хуршид Маъмурович Азимов президент матбуот хизматининг ахборот-таҳлилий ишлар бўйича сектори бош консультанти бўлган.

Бобирбек Собирович Усмонов шу секторнинг етакчи консультантига айланган.

Шунингдек, Тадбирларни тайёрлаш ва ёритиш секторининг етакчи консультанти этиб Анвар Жовлиевич Самадов тайинланди.
















