Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Рим папаси Эрдўған билан учрашди ва унга совға берди
Фото: Anadolu
Рим папаси Франциск Ватиканда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғанни қабул қилди. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.
Эрдўған понтифик билан суҳбатдан аввал Яқин Шарқ ҳамда Ал-Қудс билан боғлиқ вазиятни муҳокама қилиш истагида эканини маълум қилди.
Агентликнинг таъкидлашича, Франциск ва Эрдўған тахминан 50 дақиқа яккама-якка суҳбатлашган. Рим папаси музокаралардан сўнг Туркия президентига фаришта ва аждаҳо тасвирланган бронза медальонни ҳадя қилди.
«Бу тинчлик фариштаси, у уруш иблисини бўғмоқда. Бу тартиб ва адолат асосига қурилаётган тинчлик тимсоли», - дея айтиб ўтди Франциск.
Эрдўғаннинг Ватиканга ташрифи кичик норозилик акцияси билан кечди, унда курдлар ва уларнинг тарафдорлари иштирок этди. Полиция тартибсизликларга йўл қўймаслик учун Туркия етакчиси борадиган жойларни ўраб олди.
Мавзуга оид
09:55 / 17.04.2026
Лев XIV “дунёни вайронага айлантираётган золимлар”ни кескин қоралади
19:52 / 15.04.2026
Трамп ва Лев XIV баҳси. Воқеалар занжири
16:52 / 14.04.2026
Трамп Рим папасини танқид қилди ва ўзининг Исо қиёфасидаги суратини эълон қилди
16:39 / 26.12.2025