Ҳарбий хизматга бормаган шахс маҳалла посбони лавозимида ишлаши мумкинми?
«Маҳалла посбони» жамоатчилик тузилмаси фаолияти ихтиёрийлик, ошкоралик, ижтимоий адолат, инсонпарварлик, қонунийлик, жамоатчилик йўли билан ўзаро ёрдам кўрсатиш тамойиллари ташкил этилади, деб хабар бермоқда Адлия вазирлигининг ижтимоий тармоқдаги каналида.
Тузилма раҳбарига тегишли маҳалла раисининг лавозим маошига тенг миқдорда маош белгиланади.
Тузилма таркиби фуқаролар йиғини кенгаши томонидан маҳалла раисининг тақдимномасига асосан профилактика инспектори билан келишган ҳолда шакллантирилади.
Жамоатчилик тузилма аъзолигига Республика Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ёки сафарбарлик чақируви резервидаги хизматни ўтаган 18 ёшдан 60 ёшгача бўлган Республика фуқаролари қабул қилинади.
Профилактик ҳисобда турганлар, руҳий касаллиги, гиёҳвандликка, сурункали ичкиликбозликка ружу қўйганлиги учун тегишли тиббиёт муассасалари ҳисобида турганлар, қасддан содир этган жинояти учун судланганлик ҳолати тугалланмаган ёки судланганлиги олиб ташланмаганлар, суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилганлар, диний ташкилотларнинг профессионал хизматчилари тузилма таркибига киритилмайди.
Маҳалла посбонларининг мазкур талабларга мувофиқлигини ўрганиб чиқиш учун фуқаролар йиғини раиси ва тегишли профилактика инспектори шахсан масъулдирлар.
Мавзуга оид
08:50 / 21.09.2024
«Очиқ бюджет» порталида «Маҳалла бюджети» бўлими ишга тушди
19:47 / 25.06.2024
Ҳовли уйлардан иборат маҳаллаларда сервис компаниялари ташкил этилади
08:59 / 27.05.2024
Ўзбекистонда “Маҳалла ҳуқуқшуноси” лойиҳаси амалга оширилади
12:29 / 23.05.2024