Ташқи савдо вазирлиги қошида эксперт кенгаши ташкил этилмоқда
Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлигида экспортчиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, логистика тизимини ривожлантириш ва ташқи савдони ҳажмини ошириш дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш самарадорлигини ошириш мақсадида махсус Эксперт кенгаши ташкил этилиши режалаштирмоқда.
Ташқи савдо вазири Жамшид Хўжаев таклиф қилган концепцияга мувофиқ, ушбу кенгаш мутахассислар жамоасидан, шу жумладан, тўғридан-тўғри вазирлик ходимлари ва хусусий сектордан вакилларидан тузилади. Кенгаш қошида алоҳида йўналишларга қаратилган ишчи гуруҳлар тузилиши режалаштирилмоқда, шу жумладан:
1. Экспорт ва импортни амалга ошириш билан боғлиқ жараёнлар кетма-кетлигини комплекс, объектив ва танқидий таҳлилини амалга ошириш; Халқаро савдога тўсқинлик қилувчи тўсиқларни аниқлаш;
2. Ҳозирги вазиятни таҳлил қилиш; транспорт ва логистика тизимини такомиллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш;
3. Ташқи иқтисодий фаолият соҳасида қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш
4. Хусусий сектор, экспертлар жамоаси ва Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлиги ўртасида фикрлар ва таклифлар алмашишга ёрдам берадиган тадбирларни ташкил этиш.
Мутахассисларнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва ўзгартиришлар киритиш жараёнларида иштирок этишининг аҳамияти алоҳида таъкидлаб ўтилди.
Эксперт кенгашининг таркиби танлов шартлари асосида, ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги ишларни комплекс баҳолаш ва тегишли соҳаларда профессионал тажрибага эга номзодлар орасидан танлаб олиш орқали аниқланади.
Мавзуга оид
08:10 / 25.09.2024
Касбий малака республика кенгашига бош вазир раислик қилади
07:40 / 12.09.2024
Козим Тўлаганов Қурилиш соҳаси фахрийлари кенгаши раиси этиб тайинланди
11:35 / 03.08.2024
Ўзбекистон президенти ҳузурида Иқлим кенгаши ташкил этилади
13:41 / 22.06.2024