Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мьянмалик роҳингяларнинг Бангладешга қочишлари давом этмоқда
Мьянманинг Аракан штатидаги мусулмон роҳингяларнинг репатриация қилиниши ҳақидаги келишувга қарамасдан, роҳингялар ҳанузгача Аракандаги ўз уйларини тарк этишга мажбур бўлмоқдалар.
Ижтимоий тармоқларда Араканнинг Расидаунг туманидан Бангладеш билан чегарага келган роҳингялар фожиаси ҳақида сўзловчи видео жойлаштирилди.
Мусулмон роҳингялар 15 кундан бери Мьянманинг Мангдау шаҳри атрофидаги Данг посёлкаси ёнида қолишга мажбур бўлмоқдалар. Уларда на ичимлик суви ва озиқ-овқат, на Бангладешга кўчиб ўтиш учун пул бор.
Мусулмон роҳингяларнинг Европа кенгаши раҳбари Хла Кионинг “Анадолу” ахборот агентлигига маълум қилишича, юзлаб роҳингялар Аракандаги Бусидаунг шаҳрини тарк этиб, Бангладешга йўл олмоқдалар.
Унинг айтишича, халқаро ҳамжамият босимига қарамай, Мьянма ҳукумати роҳингяларни йўқ қилиш режасидан воз кечмаган.
“Айнан шу сабабли Мьянма ҳукумати роҳингяларнинг эркин ҳаракатланишини чекламоқда, уларни даромад манбаларидан узмоқда, тиббий хизмат ва таълимдан маҳрум қилмоқда. Аракан штати мусулмон аҳли учун очиқ осмон остидаги қамоққа айланган. Уларга қочишдан бўлак ҳеч нарса қолмаяпти”, деб айтди Хла Кио.
Associated Press ахборот агентлигининг маълум қилишича, 6 февралда Сингапурда Жануби-Шарқий Осиё давлатлари ассоциациясига (АСЕАН) аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирлари йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда зудлик билан Аракандаги инқирозни ҳал қилиш йўлини топиш талаб этилди.
БМТнинг охирги маълумотларига кўра, 2017 йил 25 августдан ҳозирги кунгача Мьянмадан Бангладешга 655 минг роҳингя қочиб ўтган. 1970-йилларда Араканда 2 миллионга яқин мусулмон яшаган бўлса, ҳозирда бу рақам 350 мингдан камроқни ташкил қилмоқда.
Мавзуга оид
08:54 / 03.06.2026
БМТ Бош ассамблеясига янги раис сайланди
13:18 / 01.12.2025
Ўзбекистон Бангладеш компаниялари учун транзит ва ишлаб чиқариш ҳаби бўлиши мумкин
09:43 / 27.11.2025
Бангладешда Ўзбекистоннинг янги элчиси ишонч ёрлиқларини топширди
16:11 / 17.11.2025