08:54 / 08.02.2018
10899

«Севилья» Испания Кубоги финалида рақибини кутмоқда

Испания Кубогининг ярим финалидаги иккинчи учрашувда «Севилья» «Леганес» устидан ишончли ғалабага эришди. Севильядаги «Рамон Санчес Писхуан» стадионида кечган учрашув мезбонлар ғалабаси билан якунланди — 2:0.

Андалусияликлар жамоаси ўйиннинг 15-дақиқасида Хоакин Корреанинг голи эвазига олдинга чиқишди. Ўйин охирида Франко Васкес иккинчи голни урди.

31 январь куни Леганесда бўлиб ўтган биринчи учрашувда кучлар тенг келганди – 1:1.

Шу тариқа, андалусияликлар клуби турнир финалига 21-асрда 4-марта чиқмоқда (бунгача 2007, 2010 ва 2016 йилларда). 2007 ва 2010 йилларда «Севилья» Кубок ғолиби бўлган.

Энди «Севилья» Испания Кубоги финалида «Барселона» ва «Валенсия» жуфтлиги ғолибига қарши ўйнайди. Барселонада кечган биринчи ўйинда Эрнесто Вальверде шогирдлари 1:0 ҳисобида ғалаба қозонганди.

Испания Кубоги
1/2 финал
Жавоб учрашуви

Севилья – Леганес 2:0 (1:0, 1:0)
Голлар: 1:0 – 15 Корреа, 2:0 – 89 Васкес.
Севилья – Рико, Лангле, Меркадо, Эскудеро, Навас, Банега (Писарро, 84), Нзонзи, Сарабия (Лайюн, 74), Васкес, Корреа, Муриэль (Сандро Рамирес, 80).
Леганес – Шампань, Бустинса, Рико, Тито (Мантовани, 84), Сиовас, Пирес, Перес, Эль-Жар, Эрасо (Брашанац, 58), Амрабат (Рауль Гарсия, 73), Бовю.
Огоҳлантириш: Амрабат (50).
Биринчи ўйин: 1:1

Мавзуга оид
Top