«Fast and Easy» ўқув маркази доимий анъанасига содиқ қолган ҳолда, IELTS, CEFR ҳамда инглиз тилида ўқитиладиган математика бўйича ёшларнинг энг қисқа муддатларда, максимал натижаларни қўлга киритишлари йўлида ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиб келмоқда.

Қуйида ўқув марказининг айрим талабалари билан қилинган суҳбатни ўқишингиз мумкин:

Мадияров Азизбек (7,5 балл):

  • Қанча вақтда бу натижага эришдингиз?
  • Аслида, олдин мен бир неча номдор ўқув марказларида тайёрланганман ҳамда 2 йил давомида инглиз тилини ўқиганман, аммо 2017 йил, сентябрь ойида IELTS имтиҳонларида 5 балл, жуда паст натижани қайд этганман. Шунда бир дўстимнинг тавсияси билан «Fast and Easy»га келганман. Натижа эса зўр – 4 ой ичида IELTS баллим 5дан 7,5га кўтарилди.
  • Келгусида мақсадларингиз?
  • Халқаро Вестминстер университети грантига ҳужжат топширмоқчиман.

Азизбекнинг қайд этган натижалари:

  • Reading – 8
  • Listening – 7.5
  • Speaking – 7.5
Фото: Fast and Easy

Ҳакимжонова Дилноза (7 балл):

  • Қанча вақтда бу натижага эришдингиз?
  • Мен «Fast and Easy»да ўқишни 2016 йилда математикани ўрганишдан бошлаганман. Инглиз тили ҳамда IELTS ўқишни эса 2017 йил июль ойидан бошлагандим. 5 ойда Pre-Intermediate даражасидан IELTS имтиҳонида 7 балл олишга эришдим.
  • Келгусида мақсадларингиз?
  • Халқаро Вестминстер университети грантига ҳужжат топширмоқчиман.

Дилнозанинг қайд этган натижалари:

  • Reading – 8,5
  • Listening – 7
  • Writing – 7
Фото: Fast and Easy