Саакашвили Нидерландиянинг шахсни тасдиқловчи ҳужжатини олди
Нидерландия ҳукумати Украинадан чиқариб юборилган Михаил Саакашвилига шахсни тасдиқловчи ҳужжат берди. Бу ҳақда сиёсатчининг ўзи Facebook’да маълум қилди. Ушбу ҳужжат унга Шенген келишуви давлатларида бўлишга ҳуқуқ беради.
“Охирги вақт ичида илк бор менда шахсимни тасдиқловчи ҳақиқий ҳужжат пайдо бўлди. Нидерландияга келишим билан менга Европа Иттифоқида яшаш ва ишлашга ҳуқуқ берувчи шасхни тасдиқловчи ҳужжат берилди, барча жараён бор-йўғи бир неча дақиқа олди. Бироқ мен Украина фуқаролигини қайтариш учун “ҳар доимгидан қатъийроқдирман”, деб маълум қилди Саакашвили.
Саакашвили Амстердамга 14 февралда келди. У 12 февралда Украинадан Польшага чиқариб юборилганди. Сиёсатчи Варшавада бўлганда Польшадан сиёсий бошпана сўрамаслигини, балки Нидерландияга оиласини кўргани боришини айтганди.
Февралда Украина суди Саакашвилига қочқин мақомини бериш рад этилиши қарорини қонуний деб топганди. У бундай мақом берилиши учун аризани 2017 йил октябрда топширган, бироқ унга рад жавоби берилган. Грузиянинг собиқ президенти Украина фуқаролигидан 2017 йил июлда АҚШда бўлганда маҳрум этилганди.
Украиналик чегарачилар уни Украинага қайта киритмасликларини айтишган. Бироқ сентябрда Саакашвили тарафдорлари ёрдамида Польшадан Украинага ўтган. Киев уни чегарани ноқонуний кесиб ўтишда айбдор деб топган.
Мавзуга оид
13:55 / 18.11.2024
Нидерландияда ўзбекистонлик мутахассислар учун малака ошириш курслари ташкил этилади
16:38 / 12.11.2024
Амстердамдаги можаро: аслида нималар бўлди?
00:11 / 12.11.2024
Нидерландия 9 декабрдан чегара назоратини жорий этади
17:40 / 08.11.2024