Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мирко Йеличич Ўзбекистон терма жамоасида иш бошлаши мумкин
Тошкентнинг «Локомотив» клуби мураббийи сифатида ишлаб келаётган Мирко Йеличич Ўзбекистон терма жамоаси мураббийлар штабидан ўрин олиши мумкин. Бу ҳақда вазиятдан хабардор манба Tribuna.Uz‘га маълум қилган.
Маълумотларга кўра, Ўзбекистон терма жамоасига вақтинчалик бош мураббий этиб тайинланган Темур Кападзе мураббийлари штабидан «Локомотив» мураббийлари Мирко Йеличич ва шунингдек Ўзбекистон терма жамоаси собиқ ҳимоячиси Андрей Фёдоров ҳам ўрин олиши кутилмоқда. Дарвозабонлар мураббийли вазифасини эса Пётр Гизумчук бажариши мумкин.
Ҳозирча бу борада расмий маълумот берилмаган. Мураббийликка тайинланганидан сўнг KUN.UZ нашрига интервью берган Кападзе мураббийлар штабини тузиб олиш учун маълум вақт олгани ҳақида гапириб ўтганди.
Маълумот учун, Мирко Йеличич «Локомотив»да бир неча йилдан бери ишлаб келмоқда. У клуб натижаларига жавоб берадиган бош мураббий саналади. Аммо Мирконинг тегишли лицензияси бўлмагани сабабли одатда расмий маълумотларда Андрей Микляев «Локомотив» бош мураббийи сифатида қайд этилади.
Мавзуга оид
20:49 / 07.07.2026
«Динамо» футболчиси Бундеслига клубига ўтиши мумкин
09:41 / 04.07.2026
Каннаваро, ички муҳит, аламли 11 гол ва Роналдуга қарши жанг: Рустам Ашурматов билан эксклюзив суҳбат
23:50 / 01.07.2026
Бош вазир футболчилардан миллий жамоани танқид қилган «диван экспертларини» кечиришни сўради
21:25 / 01.07.2026