Ўзбекистонда илк маротаба велоспорт-шоссе йўналиши бўйича 2019 Asian Road & Para Cycling Championships катталар ва ёшлар ўртасидаги халқаро мусобақа ўтказилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси расмий сайти хабар тарқатди

Манба берган хабарга кўра, бу ҳақда Малайзиянинг Куала-Лумпур шаҳрида бўлиб ўтаётган Осиё Велоспорт Конфедерацияси (АСС) Конгресси давомида маълум қилинган. 

Ўзбекистонга мезбонлик борасида Хитой, Таиланд, Жанубий Корея ҳамда Эрон мамлакатлари рақобат кўрсатди. Якунда, кўп овоз тўплаган Ўзбекистон нуфузли турнирга мезбонлик қилиш ҳуқуқини қўлга киритди.