Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда тут баргидан чой ишлаб чиқариш фабрикаси қурилади
Ўзбекистонда яқин вақт ичида тут баргидан чой ишлаб чиқариш корхонасини қуриш бошланади, у 2018 йилнинг декабрь ойида иш бошлайди. Бу ҳақда «Ўзбекипаксаноат» уюшмаси матбуот хизмати хабар берган.
Лойиҳа қиймати - 2 миллион доллар. У хитойлик инвесторлар билан биргаликда амалга оширилади. Лойиҳа 50 та доимий ва 1500 та мавсумий иш ўрни яратиш имконини беради.
Уюшма раиси Баҳром Шариповнинг аниқлик киритишича, баҳорда баргнинг учи, куз мавсумида эса барглар бутун йиғиб олинади. 2019 йилда ҳар гектар тутзордан 52.5 тонна тут барги йиғиб чой тайёрлаш режалаштирилган. Ана шунда экспорт ҳажми 1.4 миллион доллар бўлиши кутилмоқда. Келгуси йилдан аҳоли саломатлиги учун фойда бўлган бу маҳсулот ички ва ташқи бозорларга етказиб берилади.
Мавзуга оид
07:56 / 08.01.2026
Дунёда энг кўп чой қаерда ишлаб чиқарилади?
07:41 / 16.12.2025
Дунёда қайси ичимлик устун: чойми ёки қаҳва?
23:34 / 03.10.2025
Тадқиқотчилар жигар саратонидан ҳимоя қиладиган ичимликни маълум қилишди
08:03 / 30.07.2025