Футбол оламидан 30 ажойиб иқтибос
«Мен аниқ бир рақибга қарши эмас, мағлубиятга учраш хавфига қарши ўйнайман»
(Эрик КАНТОНА)
«2006 йилнинг 9 июлида тушликдан кейин бироз ухладим. Кейин туриб Playstation ўйнадим. Кечқурун эса, жаҳон чемпиони бўлдим»
(Андреа ПИРЛО)
«Ўйнашни билмайдиганлар шуғуллансин»
(РОМАРИО)
«Испания чемпионати энг кучли деяпсизларми? Лекин Англияда 100 очко тўплашнинг умуман иложи йўқ»
(Жозе МОУРИНЬО)
«Чўққидагилар ўша ерга чиққанлар, осмондан қулаб тушмаганлар»
(ХАВИ)
«Манчини баъзида мени урмоқчи бўлганини айтади. Менимча, менинг тайча бокс билан шуғулланишимдан хабари йўқ шекилли
(Марио БАЛОТЕЛЛИ)
- Сизга «Олтин бутса» топширилади. Размерингиз қанақа?
– Ростанам олтиндан бўлса, 60чи кияман.
(Билл ШЕНКЛИ)
«Месси ва Роналду майдонда экан, бошқа кимнингдир «Олтин тўп» ютиши имконсиз»
(Андреа ПИРЛО)
«Бир марта 0:5 ютқазиш, беш марта 0:1 ютқазишдан яхшироқ»
(Жозе МОУРИНЬО)
«Мессида 4 та Олтин тўп борми? Лекин мен оёғимнинг тагига стул қўймасдан туриб ҳам, шкафнинг тепасидаги шоколадни олишим мумкин»
(Златан ИБРОҲИМОВИЧ)
«Шайх Мансур жуда кам гапиради. Манчинига нуқул «Сенга яна кимни олиб берай, Роберто?», дейди холос»
(Марио БАЛОТЕЛЛИ)
«Яхшиям ҳаётда бесоқолбозлар бор. Уларни деб бизга кўпроқ чиройли қизлар қоляпти.
(Диего МАРАДОНА)
«Пенальти — ўлимга ҳукм билан баробар. Қизиғи, жаллод бир онда қурбонга ҳам айланиши мумкин»
(Франческо ТОТТИ)
«Сувсиз бир неча кун яшаш мумкин. Лекин умидсиз бир дақиқа ҳам яшай олмайсан»
(Бобби РОБСОН)
«Яхши футболчи бир вақтнинг ўзида тўпни,10 жамоадошини,11 рақиб футболчисини ва еттинчи қатордаги чиройли қизни кўриб туриши керак»
(Эрик КАНТОНА)
«Менга ўнта хода ва Зиданни беринг, Чемпионлар лигасини ютаман»
(Алекс ФЕРГЮСОН)
«Бекҳэм боши билан яхши ўйнай олмайди, яхши ҳимояланишни билмайди, чап оёғи фақат юриш учун, лекин бошқа жиҳатларига гап йўқ»
(Жорж БЕСТ)
«Мендан янги Пелеларни учратдингизми, деб кўп сўрашади. Ҳа, унақалар кўп. Лекин янги Гарринчани ҳали учратганимча йўқ»
(ПЕЛЕ)
«Эвертон» шунчалик зерикарли ўйнайдики, агар улар деразам остида ўйнашганда ҳам, пардани очиб қараб қўймасдим»
(Билл ШЕНКЛИ)
«Натижа 99 фоиз футболчиларга боғлиқ. Қолган 3 фоизи эса мураббийга»
(Рууд ГУЛЛИТ)
«Ҳатто Исо Масиҳни ҳам ёмон кўрадиганлар бўлган. Мен унинг олдида ким бўлибманки, ҳамма яхши кўрсин?»
(Жозе МОУРИНЬО)
«Мухлислар ҳеч қачон ёмон ўйинчиларга ҳуштак чалишмайди. Агар сени рақиб мухлислари ёмон кўришадими, билгингки, сен зўр футболчисан
(Гари СПИД)
«Биринчи бўлмоқчимисиз? Унда машғулотларни охирги бўлиб тарк этинг»
(РОНАЛДИНЬО)
«Ечиниш хонасида мен Роналду билан битта шкафдан фойдаланамиз. Бу қариганимда невараларимга сўзлаб берадиган энг яхши хотирадир»
(Раул АЛБИОЛ)
«Милан ёки Мадрид? Очиғи, менга фарқи йўқ. Испания бўлса бўлди. (Андреас МЮЛЛЕР)
«Мен ўзимни дунёнинг энг зўр мураббийи деб ҳисобламайман. Лекин мендан яхшироғи ҳам йўқ»
(Жозе МОУРИНЬО)
«Денис Бергкампнинг голидан сўнг, мен «Сандерленд» жамоаси мураббийи эканлигим эсимга тушиб қолмагунча, унга қарсак чалавердим.
(Питер РИД)
«Тўпни минг зўр тепса ҳам, мен жамоамга «эркак» деган номга лойиқ бўлмаган ўйинчини олмайман.
(Юрген КЛОПП)