Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Galaxy S9 ва Galaxy S9+ смартфонлари тақдим этилди
Samsung компанияси 26 февралда янги смартфонлари Galaxy S9 ва Galaxy S9+’ни тақдим қилди. Тақдимот Барселонада ўтаётган Халқаро мобил конгресс доирасида юз берди.
Гаджетлар дизайни аввалги авлоддаги смартфонлардан орқа панелидаги элементлари вертикал жойлашгани билангина фарқ қилади. Бармоқ излари сканери камера модули остида жойлашган, бу эса объективнинг ифлосланиши муаммосини ҳал қилади.
S9 ва S9+ дисплейлари мос равишда 5,8 ва 6,2 дюймни, максимал сифати Quad HD+ (1440 х 2880 пиксел)ни ташкил қилади. Телефонларда 4 Гбддан 6 Гбгача тезкор хотира ўрнатилган, доимой хотираси эса 64 Гбни ташкил қилади. Шунингдек, microSD картаси учун жой бор.
S9 смартфони 12 мегапикселли сенсор билан таъминланган, S9+ эса 12 мегапикселли иккита ёнма-ён камера олган. Камералар сониясига 960 та кадр тезлик билан суратга олади.
Қурилмалар биометрик шасхни ўрнатишнинг уч усулини қўллаб-қувватлайди, булар: кўз пардаси, бармоқ изи ёки юзни таниш функцияси ёрдамида. Смартфонлар шунингдек Dedicated Fingerprint функцияси билан жиҳозланган. Бу функция бир бармоқ изини смартфонни очишда, бошқасини ҳимояланган папкага киришда қўллаш имконини беради.
Моделлар Qualcomm Snapdragon 845 процессорида ишлайди.
Мавзуга оид
11:25 / 14.01.2026
2025 йилда сотилган ҳар 5 смартфоннинг биттаси iPhone бўлди
21:49 / 12.01.2026
Apple 2025 йилда смартфонлар бозорида жаҳон етакчисига айланди
15:00 / 06.01.2026
Samsung CES 2026 кўргазмасида: келажак уйи, AI-технологиялар ва совринли ўйин
13:42 / 02.12.2025