12:00 / 27.02.2018
11444

«Манчестер Юнайтед» футболчиси 4 йилга қамалиши мумкин

«Манчестер Юнайтед»нинг испаниялик ярим ҳимоячиси Андер Эррера қамоқ жазоси таҳликаси остида қолмоқда. У келишилган ўйинларда иштирок этишга гумонланмоқда. 

Маълумки, Испанияда анчадан буён қўзғатилган иш юзасидан 35 футболчига иш очилган ва уларнинг ичида 28 ёшли ярим ҳимоячи ҳам бор. Аввалроқ, Андер Эррера кўпи билан шартли икки ойлик қамоқ жазосига маҳкум қилиниши ҳақида гап борганди, чунки прокурор айнан шунча сўраган. 

Аммо Las Provincias маълумотига қараганда, агар футболчиларнинг айблари судда исботланса, Ла Лига номидан ҳаракат қилаётган прокуратура янада оғирроқ жазоларни илгари сурмоқда. Гап тўрт йил муддатга қамоқ жазоси ҳақида бормоқда. 
Шунингдек, тергов айбланаётган ҳар бир футболчилар 2.56 миллион фунт жарима ва олти йиллик дисквалификация талаб қилмоқда. Агар бу жараён ҳам ижобий ҳал бўлса, футболчиларнинг дисквалификацияси бутун дунё учун амал қилади. 

Андер Эррера 2011 йилда бўлиб ўтган «Реал Сарагоса» «Леванте» ўртасидаги ўйин борасида шубҳа остига олинган. 
Ушбу иш юзасидан суд жараёни шу йилнинг охирида бошланиши кўзда тутилган.

Top