Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Рио-де-Жанейрода миллионлаб одамлар наркомафия назорати остида яшаши маълум бўлди
Фото: Reuters
Бразилия жамоат хавфсизлиги вазири Раул Жунгманнинг маълум қилишича, Рио-де-Жанейрода миллиондан ортиқ аҳоли наркомафия назорати остида яшамоқда. Бу ҳақда Excelsior хабар қилди.
Хусусан, унинг таъкидлашича, айни дамда шаҳардаги тахминан 830 та фавелла наркофурушлар тўдалари томонидан назорат қилинади.
«Яъни тахминан 1 млн.дан 1,1 млн.га қадар одам фавқулодда ҳолатдаги зоналарда истиқомат қилади, бу ерда уларга ҳаттоки минимал хизматлар ҳам кафолатланмаган, болалар ўқув йилини тугата олмайди, диндорлар эса диний маросимларга бора олмайди, ҳамда ҳаммаси зўравонлик туфайли», - дея маълум қилди у.
Унинг сўзларига кўра, штат, хусусан, шаҳардаги вазият жуда оғирдир.
«Мен бошқа штатларда шундай аралашув талаб этилиши мумкин бўлган вазиятни кўрмаяпман», - дея қўшимча қилиб ўтди у.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Рио-де-Жанейрода вазият оғирлашаётгани, энди хавфсизликни армия таъминлаши хабар берилганди.
Мавзуга оид
11:57 / 30.10.2025
Риодаги қонли рейд: қурбонлар сони 130 кишидан ошди
10:11 / 30.10.2025
Бразилияда наркомафияга қарши операция: деярли 120 киши ҳалок бўлди
16:12 / 29.10.2025
Риода жиноий тўдага қарши қонли рейд: полиция амалиёти чоғида 64 киши ҳалок бўлди
14:22 / 15.01.2024