Фан-техника | 09:05 / 05.03.2018
15561
1 дақиқада ўқилади
Дунёдаги энг муваффақиятли автомобилсозлик корхоналари маълум қилинди
Focus2move таҳлилий агентлиги мутахассислари 2017 йил натижаларига кўра энг муваффақиятли автомобилсозлик корхоналари рейтингини тузишди.
Рейтингда энг юқори поғонани Volkswagen Group концерни эгаллади. Ўтган йил давомида компания 10,4 млн та машина сотган, бу эса 2016 йилги кўрсаткичларга нисбатан 3,5 фоиз кўпроқ бўлган.
2-ўринни Япониянинг Toyota Motor корпорацияси эгаллаган, у 2017 йилда 10,2 млн та машина сотишга муваффақ бўлган.
Етакчи учликдан 10 млнтадан сал кўпроқ машина сота олган Renault-Nissan альянси эгаллаган.
Энг муваффақиятли автомобилсозлик компаниялари бешталигига Hyundai-Kia (7,2 млнта машина) ва General Motors (6,8 млнта машина) ҳам кирган.