Жаҳон | 18:49 / 06.03.2018
32999
1 дақиқада ўқилади

Алишер Усмонов Forbes’нинг янги рўйхатида 118-ўринни эгаллади 

Фото: РИА "Новости"

Асли келиб чиқиши ўзбекистонлик бўлган россиялик тадбиркор Алишер Усмонов Forbes’нинг янги рўйхатида 118-ўринни эгаллади. Forbes’нинг 2018 йилда дунёдаги энг бой одамлар бўйича рейтинги бугун, 6 март куни эълон қилинди.

Усмоновнинг бойлиги журнал томонидан 12,5 млрд долларга баҳоланди. Россиялик тадбиркорлар ичида Усмонов 10-поғонани эгаллаган.

Россиядаги энг бой тадбиркорга Владимир Лисин 19,1 млрд доллар билан айланди. Иккинчи ўринни «Северсталь» директорлар кенгаши раиси Алексей Мордашов эгаллади ($18,7 млрд). Учинчи поғонадан эса ушбу рейтингнинг ўтган йилги етакчиси Леонид Михельсон 18 млрд долларлик капитал билан жой олди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Forbes дунёдаги энг бой одамлар рўйхатини эълон қилганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид