Шавкат Мирзиёев «8 март – Халқаро хотин-қизлар куни байрами муносабати билан мукофотлаш тўғрисида»ги фармонини имзолади. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Унга кўра, жамиятимизда хотин-қизларнинг ўрни ва нуфузини ошириш, уларнинг оилаларни мустаҳкамлаш, ёш авлодни ватанпарварлик, истиқлол ғояларига садоқат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, халқимизнинг кўп асрлик бой маънавий меросини асраб-авайлаш, ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни муваффақиятли амалга ошириш ва аҳоли фаровонлигини юксалтириш борасидаги улкан хизматларини муносиб қадрлаш мақсадида юртимизнинг ишлаб чиқариш тармоқлари, тадбиркорлик, илм-фан, таълим-тарбия, соғлиқни сақлаш, маданият, санъат ва бошқа соҳаларида самарали меҳнат қилиб келаётган бир гуруҳ аёлларимиз фахрий унвонлар, орден ва медаллар билан мукофотланади:
«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси»
Касимахунова Анархан Мамасадиковна - Фарғона политехника институтининг «Электр энергетикаси» кафедраси профессори, Фарғона вилояти
Маруфова Гулнора Махмудовна - Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раисининг ўринбосари
Шахабитдинова Шохида Хошимовна - Андижон давлат университетининг «Ўзбек тилшунослиги» кафедраси профессори, Андижон вилояти
«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист»
Утениязова Алтынгул Палуановна - Қорақалпоғистон Республикаси телерадиокомпанияси «Қорақалпоғистон» телеканалининг катта муҳаррири
«Фидокорона хизматлари учун» ордени билан
Рахматуллаева Шафоатхон - Қўқон шаҳар мусиқали драма театри актёри, Фарғона вилояти
«Меҳнат шуҳрати» ордени билан
Бобомуродова Хосият - Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоира
Боймурадова Жумахол Норбоевна - Зарбдор туманидаги «Тинчлик» маҳалла фуқаролар йиғини раиси, Жиззах вилояти
Ирисбекова Каммуна Наринбаевна - «Алоқабанк» акциядорлик тижорат банки бошқаруви раиси
Истамқулова Мафиратхон Мамажановна- Наманган вилояти қирғиз миллий маданий маркази раиси
Қобулова Мавлуда Умаржоновна - Сурхондарё вилояти ҳокимининг ўринбосари – хотин-қизлар қўмитаси раиси








